Линклар

Хитойда 31 миллиард долларлик савдо дефицити қайд этилди


Хитойда шанба куни эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, жорий йил феврал ойида мамлакат савдо дефицити 31,48 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Айни пайтда, хориждан нефт импорт қилиш кескин кўпайган.

Дунё мамлакатларига асосан кенг истеъмол моллари экспорт қилувчи Хитой январ ойида 27,28 миллиард долларлик ижобий салдога эришган.

Бироқ импорт ҳажми ойига 39,6 фоизга кўпайиб, 145,96 миллиард долларни, экспорт ҳажми эса 114,47 миллиард долларни ташкил қилган.

Dow Jones Newswires маълумотига кўра, бу сўнгги 12 йил давомида қайд этилган энг катта дефицитдир.
XS
SM
MD
LG