Линклар

Россияда гомосексуализм танқидчилари кучаймоқда


Россия Православ черковининг таниқли намояндаси Дмитрий Першин Давлат Думаси депутатларини вояга етмаганлар ўртасидаги гомосексуализмни тарғиб қилишни тақиқлашни сўради.

Рус Православ черковининг ëшлар кенгаши раҳбари Першин депутатлардан¸ 16 ëшга тўлмаганлар орасида бундай тарғибот юрғизганлик учун жиноий жазо тайинлашни кўзда тутувчи қонунни ҳаялламай қабул қилишни сўрамоқда.

Першиннинг бу чақириғи олдидан Россиядаги иккинчи йирик шаҳар ҳисобланган Санкт-Петербург шаҳар губернатори вояга етмаганлар ўртасида гомосексуализмни тарғиб қилганлик учун 33 минг АҚШ долларигача жарима тайинлашни кўзда тутувчи қонунга қўл қўйди.

Бундай ҳаракатларга қарши чиқаëтган бесоқолбозлар¸ унинг Россиядаги гей ва лесбиян жамоаларига нисбатан таъқибни кучайтиришга хизмат қилажагини даъво этмоқдалар.

1993 йилда Россия қонунчилиги гомосексуализмга нисбатан жорий қилинган жиноий жавобгарликни бекор қилганига қарамай¸ мамлакат жамоатчилиги орасида жинсий озчилик вакилларига қарши кучли эътирозлар сақланиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG