Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:00

Сирдарё "военкоми" ҳибсга олинди


Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Роман Ан порахўрликда айбланмоқда.

Шу йилнинг 29 февраль куни Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Роман Владимирович Ан маҳаллий фуқародан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда Миллий хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан ҳибсга олинган.

Бу ҳақдаги маълумотни ўрганаётган ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бу операция Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида фарзандларини ҳарбий хизматга кузатаётган ота-оналар ҳузурида амалга оширилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 45 яшар Владимир Жануби-ғарбий гарнизон прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг пора олиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳарбий интизом қоидаларини бузиш сингари жиноятларда айбланмоқда.

У шу йилнинг 12 январидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти, мамлакат Олий Бош Қўмондонининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарори доирасида қонунбузарлик содир этган. Яъни, йигитларни ҳарбий хизматга юбориш шарти билан фуқаролардан пора олган.

“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг Сирдарё вилоятидаги мухбири Бозорбой Бекмуродовнинг ёзишича, шу йилнинг 29 феврал-3 март кунлари Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармасининг йиғин пунктида чақирилувчиларни ҳарбий хизматга жўнатиш маросимлари ўтказилган. Тадбирда давлат ҳокимяти органлари, “Камолот” ёшлар ҳаракати вакиллари, меҳнат фахрийлари ва ота-оналар иштирок этишган.

“Подполковник Роман Аннинг ҳибсга олиниши ана шу жараён доирасида амалга ошди” дейди сирдарёлик ҳуқуқ фаоллари.
XS
SM
MD
LG