Линклар

Россия расмийси Сурия режимини зўравонликларни тўхтатишга чақирди


Михаил Маргелов.
Россия парламенти юқори палатасининг ташқи сиёсат қўмитаси раиси Михаил Маргелов Суриядаги можаро тўхтатилиши лозим ва биринчи қадамни президент Башар ал-Ассад қўйиши шарт, дея баён қилди.

Маргелов БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия бўйича махсус вакил Кофи Аннаннинг зўравонликларни тўхтатиш бўйича режасини қўллаб-қувватловчи баёнотни қабул қилганига Дамашқ ҳукумати эътиборини қаратди. Бу баёнот тавсиявий хусусиятга эга бўлсада, у бир овоздан қабул қилинганини алоҳида қайд этди Россия расмийси.

Россия Хитой билан биргаликда БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурияга оид резолиюция муҳокамасига вето қўйган эди.
XS
SM
MD
LG