Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:09

Футбол: Уммон - Ўзбекистон 2 - 0


Ўзбекистон футбол жамоасининг 2012 йилги Лондон ёзги Олимпиада ўйинларига Осиё қитъасидан сўнгги йўлланмани олиш орзуси чиппакка чиқди.

Вьетнам пойтахти Ханойда Ўзбекистон олимпия жамоаси уммонликларга 0-2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Уммонликлар аввалига пенальтидан гол уришди. Сўнгра 46 -дақиқада ҳисобни яна биттага оширишди.

Ўзбекистонликларнинг Олимпиада ўйинларига чиқиш орзулари ушалиши учун ўйинни камида дуранг натижа билан якунлаш кифоя эди.

Яқинда якуний босқич саралаш беллашувларининг сўнгги икки тур учрашувини рақибларига бой бериб қўйган Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия Ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмадан мосуво бўлганди.

Бугунги мусобақа ғолиби Уммон энди Лондонга йўлланма олиш учун 23 апрел куни Африка чемпиони Сенегал жамосини енгиши керак бўлади.

Яқинда якуний босқич саралаш беллашувларининг сўнгги икки тур учрашувини рақибларига бой бериб қўйган Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия Ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмадан мосуво бўлганди.

2012 йилги Лондон ёзги Олимпиада ўйинларига Осиё қитъаси учун 4 та йўлланма ажратилганди.

Шундан учтаси учинчи босқич саралаш беллашувлари натижаларига мувофиқ, ўз гуруҳларида энг кўп очко билан 1-ўринни эгаллаган Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари ва Япония Олимпия терма жамоаларига насиб этди.
XS
SM
MD
LG