Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:40

Дилором Сайдаминова: “Гулнора талантли қиз”


Гулнора Каримова қўшиқчиликдан ташқари, сиёсий ва жамоатчилик фаолияти билан ҳам шуғулланади.
Гулнора Каримова қўшиқчиликдан ташқари, сиёсий ва жамоатчилик фаолияти билан ҳам шуғулланади.

Таниқли бастакор Дилором Сайдаминова GooGooSha таҳаллуси билан қўшиқ айтувчи Гулнора Каримова ижросидаги замонавий поп қўшиқлар савияси ҳақида Озодлик мухбирига ўз фикрларини билдирди.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Твиттердаги саҳифасида янги мусиқий албомини тингловчилар эътиборига ҳавола этишини билдирди.

Қўшиқчи сифатида ўзига GooGooSha таҳаллусини олган Гулнора Каримова янги албомдаги қўшиқлари ўз шахсий кечинмаларига асосланганини айтган.

GooGooShaнинг ёзишича, албомдаги қўшиқ мусиқалари трип-хоп, софт-рок ва поп-мусиқа жанрларидаги экспериментлар дея қаралиши керак.

Шу пайтгача Гулнора Каримова таниқли қўшиқчи Кумуш Раззоқова ижро қилган қўшиқларни такроран куйлаб клипга тушган эди.

Ўзбек шоири Усмон Азимов ўз шеърларини Каримовнинг қизи тилидан қўшиқ бўлиб тўрт тарафга таралаëтганидан хурсандлигини Озодликка билдирган эди.

- Бу қўшиқлар энди озми-кўпми мумтоз хазинага айланиб қолган. Каримовнинг қизлари айтди. Ўзбекча қилиб айтишди. Мен жуда ҳам хурсанд бўлганман.

Гулнора Каримова куйлаëтган қўшиқларнинг асл ижрочиси, ҳозир эътибордан четда қолдирилган Кумуш Раззоқова ҳам таъна тошларини отаëтгани йўқ.

- Энди мен буни тушунаман. Ўша айтаëтган одамлар мен Қашқадарë тарафга концертга борганда эшитган, яна фильмда, радиоларда эшитиб, юрагида қанақадир ҳиссиëтлар пайдо бўлган бўлса керак. Шунинг учун балки ҳавас қилгандир. Энди ҳозир катта бўлиб, орзу бўлиб қолган нарсани рўëбга чиқаргандир. Мен юрагига ëққан бўлса, ҳар доим яхши қўшиқларни айтиб ўрганишсин дейман.

Таниқли ўзбек бастакори, Ботир Зокиров, Муҳаббат Шамаева, Наргис Бойҳонова каби ашулачиларга қўшиқ ëзган Дилором Сайдаминова Ўзбекистон президентининг қизи айтган қўшиқларни эшитмаган бўлсада, Гулнора Каримовани талантли қиз эканини эътироф қилган ҳолда ўзбек қўшиқчилик соҳаси билан профессионаллар шуғулланишини маъқул деб ҳисоблайди.

- Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин деган гап бор ўзбекларда. Ҳозир қўшиқ сифати жуда пасайиб кетган. Мусиқадан саводи йўқлар мусиқа басталайдиган бўлиб қолган. Ўзбекча сўзларни ҳам анча бузиб юборишган. Энди ëш ҳонандаларни айтаман. Мен у Гулнора синглимизни дискларини назарда тутмаяпман. Мани ўртоқларимдан эшитсам Гулнорани диски анча яхши қўшиқлардан иборат. Менинг ўзим эшитишга энди имкон бўлмади. Лекин Гулнора Каримова жуда қобилиятли, талантли аëл. Худо сийлаган уни деб биламан....

Дилором Сайдаминова 1966 йилда Тошкент консерваториясини тугатиб бастакорлик соҳасида катта ютуқларга эришган. Унинг “Азон” симфоник асари Bash Choir of Pittsburgh хори буюртмасига кўра ëзилиб АҚШдаги Карнеги Холл залида 2004 йилда ижро қилинган.

Дилором Сайдаминова билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:03 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG