Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:41

ЎФФ Олимпия тема жамоси мураббийлари штабини тарқатди


Вадим Абрамов.
Вадим Абрамов.
Ўзбекистон футбол федерацияси Олимпия терма жамоаси Вадим Абрамов бошчилик қилган мураббийлар штаби билан шартноамсини бекор қилди. Бу хақда Федерация расмий сайти хабар тарқатди.

Бунга Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Лондонда ўтадиган Олимпиада 2012 саралаш ўйинлари плей-офф босқичида муваффақиятсиз иштирок эткани сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Олимпия терма жамоасига Вадим Абрамов, Марат Мифтахутдинов ва Тохир Кападзелар мураббийлик қилиб келишар эди.

Ўзбекистон футбол федерациясига кўра, Олимпия терма жамоасидан четлатилишга қарамасдан, Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи вазифасида қолади.
XS
SM
MD
LG