Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:34

Мижоз ҳақига кўз олайтирган банкир қўлга олинди


“Агробанк”нинг Жиззах вилояти Арнасой тумани филиали бошқарувчиси Р. Зиёев мижоз ҳақини ўзлаштиришга уринганликда айбланиб ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти 12 апрел куни маҳаллий матбуотга маълум қилди.

Департамент хабарига кўра, фуқаро А. Хушвақтов “Жиззах сервис” шўъба корхонасидан “Нексия” автомобили харид қилиш учун “Агробанк”ка 18 миллион сўмга яқин маблағ топширган.

Филиал бошқарувчиси Р. Зиёев эса бу пулни машина олди-соттиси билан шуғулланувчи фирмага ўтказиш ўрнига ўзлаштириб юборган.

Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ва ўзгалар мулкига кўз олайтиришда айбланаётган банкир устидан тергов ҳаракатлари кетаётгани айтилмоқда.

Аввалроқ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах филиали бош ҳисобчиси У. Эргашев ҳам шундай жиноятда айбланган эди.

Банк расмийси лавозимидан фойдаланиб “Асл қурилиш инвест” хусусий корхонасига тегишли 22 миллион сўм маблағни ўмарган.
XS
SM
MD
LG