Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:36

Япония икки атом реакторини қайта ишга туширмоқчи


Япония ҳукумати икки атом реакторининг хавфсизлигини тасдиқлади ҳамда уларни қайтатдан ишга тушириш режасини маъқуллади.

Саноат вазири Юкио Эданога кўра, ҳукумат мамлакат шимолида жойлашган икки реакторни қайтатдан ишга туширишда зарурият бор деб ҳисоблайди.

Реакторларни ишга тушириш учун Япония хукумати махаллий халқ розилигини олиши керак.

Япониядаги аксар аҳоли 2011 йилда юз берган кучли зилзиладан сўнг Фукушима Даичи атом реакторида юз берган авария туфайли мамлакат атом энергетикасига ишончини йўқотган эди.

Айни пайтда Японияда 54 атом реакторидан фақат биттаси фаолият кўрсатмоқда. Қолганлари режали текширувлар сабаб ёпиқ қолмоқда.
XS
SM
MD
LG