Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:53

Покистон Бош вазири бир неча дақиқа ҳибс қилинди


Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний Олий суд биносида ҳибс қилинди.
Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний Олий суд биносида ҳибс қилинди.

Покистон Олий суди Бош вазир Юсуф Ризо Ғилонийни судга ҳурматсизлик қилганликда айбдор деб топди.

Покистон Олий суди Бош вазир Юсуф Ризо Ғилонийни президент Осиф Али Зардорий ва бир қатор сиёсатчиларнинг коррупцияга аралашгани юзасидан тўхтатиб қўйлган терговни қайта бошлашга рухсат беришини талаб қилган эди. Бироқ Бош вазир суднинг бу талабини бажармаган..

Шундан келиб чиққан ҳолда Покистон Олий суди қарори билан мамлакат Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний суд залида бир неча дақиқа рамзий маънода ҳибс қилинди.

Бундан аввал халқаро ахборот агентликлари, агар Ғилоний судга ҳурматсизлик қилишда айбдор деб топилса, у олти ойлик қамоқ жазсига ҳукм этилиши ва давлат лавозимларини эгаллаши тақиқланиши мумкинлигини хабар қилган эди.

Юзуф Ризо Ғилоний Олий судда президент даxлсизлик мақомига эга эканини ва шунинг учун ҳам унга нисбатан жиноий иш очиш қонунга зид келишини билдирган. Покистон Бош вазири суд президент Зардорийни сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилаётир, деб ҳисоблашни ҳам айтиб ўтди.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий гумонланган коррупцияга боғлиқ иш тергови 90- йилларда Швейцарияда олиб борилган ва 2008 йилда Покистон ҳукумати илтимоси билан тўхтатилган эди.
XS
SM
MD
LG