Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:50

Назарбоев рангли инқилобларни танқид қилди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев постсовет ўлкаларида энг узоқ давр сурган давлат раҳбарларидан биридир.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев постсовет ўлкаларида энг узоқ давр сурган давлат раҳбарларидан биридир.

“Рангли инқилоблар туфайли Украина лидерлик мақомини йўқотди, Грузия қарзга яшай бошлади, Қирғизистонда эса давомли инқилоблар бўлиб турибди”.

“Россия-24” телеканали томонидан кеча оқшом намойиш этилган интервьюда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ана шундай фикрларни билдирди.

- Қирғизистонда давомли инқилоблар бўлиб ўтаяпти, бундан эса одамлар турмуши ўнгланиб қолаётгани йўқ. 50 миллион кишилик Украинанинг Қозоғистондан аҳолиси уч баробар кўп, иқтисодиёти эса анча бақувват эди. Бироқ бугунги кунда Қозоғистон ва Украина иқтисодиёти қарийб тенглашди ва бу ҳайрон қоладиган ишдир. Авваллари буни хаёлга ҳам келтириб бўлмасди. Сўнгги 5-7-10 йил ичида иқтисодиётдаги стагнация туфайли ривожланиш шу қадар сустлашди, - дер экан Назарбоев бу таназзул Украинанинг Европа биқинида ва денгизга чиқиш имконияти бўлгани ҳолда кузатилаётганини қайд этди.

Назарбоев Грузиянинг ёрқин истиқболга эришишига ҳам шубҳа билан қарар экан.

- Ҳозир Грузияда нималар содир бўлаётганини билмайман, бироқ ҳаммамиз учун йўлларни ёпиб ташлаганларидан кейин уларда яхши ишлар амалга ошаяпти, деб ўйламайман. Бутун умр қарзга яшаб бўлмайди. Ўзини боқа оладиган иқтисодиётни барпо қилиш керак, бунинг учун эса савдо-сотиқ билан шуғулланиш керак, айниқса қўшнилар билан олди-берди қилиш керак. Савдонинг яхшиси қўшнилар билан қилинганидир – масофа яқин, юк ташиш учун кўп харажат кетмайди, иқтисодиётларда ўхшашлик бор, - деди Нурсултон Назарбоев.

Айни пайтда Қозоғистон президенти постсовет ҳудудида рангли инқилоблар аввалги шиддатини йўқотганини, постсовет мамлакатларида яшовчи одамлар “хушёр торта бошлаган”ини, шу важдан бундай воқеаларнинг қайталаниш хавфи камайганини қайд этди.
XS
SM
MD
LG