Жумладан, Interkontenental меҳмонхонаси ва Минор метроси олдидаги катта йўлни сув босиб кетган.
Тошкентликларнинг Озодликка хабар қилишича, шаҳарнинг кўплаб кўчаларидаги сувнинг баландлиги 40-50 сантиметргача тўғри келган. Бунинг натижасида пойтахтда автомобил қатнови издан чиққан.
Йўллардаги сув натижасида автомобиллар ярмигача сув остида қолган. Автобус бекатларини ҳам сув босгани боис йўловчилар автобусга чиқиш имконидан маҳрум бўлган.
Шаҳарнинг айрим туманларида электр таъминотида узилиш бўлган ва телефон тармоқлари ишламай қолган.
Жала оқибатида ариққа айланган йўллар
Бу линк билан мақолаларимиз сайтимиз блокланган ҳудудларда ҳам очилади

Ёмғир пайти кучли шамол бўлгани оқибатида шаҳардаги айрим жойларида дарахтлар синиб тушган.
Тошкент Гидрометрология марказидан олинган маълумотга кўра, чоршанба куни ёққан жала бир ойлик ёғингарчиликнинг 40 фоизига тўғри келиб, ёғин миқдори 27 миллиметрни ташкил қилган.
Тошкентда апрел ойидаги кучли жала ёғиши 1993 йилнинг 24 апрелида қайд қилинган бўлиб, ўшанда 40 миллиметр ёмғир ёққан эди.
Гидрометрологларнинг хабарига кўра, 27 апрел куни ҳаво ўзгариб туради ва момоқолдироқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Бу каби об-ҳаво 30 апрелгача давом этади.
24 апрел куни Самарқанд шаҳрида ҳам кучли жала ёғиши ортидан, айрим кўчаларни сув босгани ҳабар қилинди.
Бу йилги баҳор мавсумида Ўзбекистоннинг Жиззах, Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида жойлашган бешта ва Китобдаги учта қишлоқда кучли сел тошқинлари кузатилди.
(Самарқанддаги ëмғирдан кейинги аҳволни акс эттирувчи бу видеони Озодликнинг мобил мухбири тақдим қилди)