Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:26

Днепропетровскда портлаш рўй берди


Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 27 апрел куни Днепропетровск шаҳрида амалга оширилган қатор портлашлар оқибатида 27 киши яраланганини маълум қилди.


Вазирлик матбуот котиби яраланганлар орасида тўққиз бола ҳам борлигини билдирди.

Украина расмийларига кўра, битта портловчи мослама ахлат қутиси ичида портлаган.

Озодлик мухбирига кўра, биринчи портлаш Опера театри қаршисидаги трамвай бекатида рўй берган.

Бир неча дақиқа ўтиб шаҳар марказидаги “Родина” кинотеатри яқинида, Серов кўчаси ва Карл Маркс кўчаларида яна учта портлаш содир этилган.



Днепропетровск шаҳри маркази ҳозирда ҳуқуқ-тартибот-органи ходимлари томонидан ўраб олинган.

Украина Бош прокуратураси жума кунги портлаш воқеалари бўйича Жиноят кодексининг “террор акти” моддаси бўйича жиноий иш очилганини билдирди.


Қримга сафар қилаётган Украина президенти Виктор Янукович Днепропетровск шаҳридаги портлашни бутун мамлакатга қарши қилинган хуруж дея баҳолади.

Хабарларга кўра, 27 апрел кунги портлашлардан сўнг Днепропетровск шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари шаҳарга кириш ва чиқиш йўлларини назорат қилмоқда, аҳолини огоҳликка чақирмоқда.

Украина Парламентининг навбатдан ташқари бўладиган сессиясида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳокама этилиши режаланган.

27 апрел куни Днепропетровск шаҳрида портлаш рўй берганига қарамай, Украина футбол бўйича 2012 йилги Европа чемпионати хавфсизлиги таъминланишини маълум қилди.

- Биз Европа чемпионати қатнашчилари ва меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўрамиз, - деди Евро 2012 чемпионатининг хавфсизлик бўйича раҳбари Александр Бирсан.

Украина 8 июндан 1 июлга қадар Полша билан бирга футбол бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилади.
XS
SM
MD
LG