Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:04

Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилари сони 9 миллиондан ортди


Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилари сони 9 миллиондан ошган. Бу рақам ўтган йил декабр ойига қараганда бир миллионга кўпдир.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маълумотларига кўра, 3,8 миллион фойдаланувчи стационар, 5,2 миллион ўзбекистонлик мобил интернетдан фойдаланади.

Ўзбекистон беҳаё сайтларни тўсиш, конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган ахборотни тўхтатиш важи билан қатор халқаро оммавий ахборот воситалари веб-сайтларига тўсиқ қўйган ва "Интернет душманлари" рўйхатига киритилган мамлакат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG