Линклар

Ўзбекистондаги ЕИ делегациясига янги раҳбар тайинланди


ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси янги раҳбари Ю.Стерк.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Юрий Стеркни ЕИнинг Ўзбекистондаги делегациясига янги раҳбар этиб тайинлади.

Стерк жорий йил январ ойида Ўзбекистондаги ЕИ делегациясига қайта бошлиқ этиб тайинланган Норбер Жустеннинг ўрнини эгаллайди.

Мутахассислиги дипломат бўлган Юрий Стерк Болгария фуқароси.

Болгариядаги Novinite ахборот агентлиги маълумотига кўра, у Москванинг Халқаро алоқалар ва АҚШнинг Калифорния штатидаги Стэнфорд университетида тахсил олган.

Стерк Страсбург шаҳридаги Европа Кенгашида Болгариянинг доимий вакили лавозимида ишлаган.

Юрий Стерк ҳозирда Болгариянинг Исроилдаги элчиси вазифасини бажармоқда.
XS
SM
MD
LG