Линклар

Чикагодаги тартибсизликларда тўрт полициячи жароҳатланди


Якшанба куни Чикагода иш бошлаган НАТО саммити пайти тахминан уч минг киши ҳарбийларга қарши намойиш ўтказди.

Чикаго полицияси маълумотига кўра, намойишчилар билан полиция ходимлари ўртасида тўқнашув келиб чиққан.

Тўрт полициячи жароҳатланган, 45 нафар намойишчи ҳибсга олинган.

Намойиш ташкилотчилари иштирокчилар сони ўн минг кишидан ошишига умид қилишган эди.
XS
SM
MD
LG