Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:26

Ҳиндистонда ўзбек фоҳишалари ҳибсга олинди


Ҳиндистон полицияси уч йилдан буён пойтахт Деҳлида ўзбекистонлик қўшмачи аëл тарафидан бошқариб келинган фоҳишалар тармоғини фош қилди.

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ўзбекистонлик қўшмачи аëл тарафидан бошқариб келинган фоҳишалар тўдаси фош этилди.

Деҳлининг Чҳатарпур туманида ижарага олинган уйлардан бирида фоҳишаларни ёллаш билан шуғулланиб келган гуруҳ ўзбекистонлик 33 яшар Гулноза исмли аëл томонидан бошқариб келинган.

Деҳли полицияси матбуот вакили Раян Бҳагат Озодлик мухбири билан суҳбатда қўлга олинганларнинг барчаси 27-33 ëш оралиғидаги ўзбек аëллари эканини тасдиқлади.

Айтилишича¸ 2009 йилдан бери Ҳиндистонда турли асосда ўз визасини янгилаб келган Гулноз исмлик қўшмачи аëл фоҳишалик учун ўзбекистонлик қизларни Деҳлига олиб келиш билан мунтазам равишда шуғулланган.

- Бу гуруҳ Ўзбекистондан сайёҳлик визаси билан аёлларни келтириш ва уларни фоҳишалик қилишга мажбурлаш билан шуғулланиб келган. Ҳозир буларга ёрдам берган учинчи одамни қидиряпмиз, деди Раян Бҳагат.

Полицияга кўра¸ ўзбек фоҳишаларининг кўпчилиги сайëҳлик визаси орқали Ҳиндистонга кирган бўлса¸ қўшмачи аëл уларнинг айримларини яшаш ҳуқуқи олиш мақсадида ҳиндистонлик эркаклар билан никоҳдан ўтказишга муваффақ бўлган.

Ўз мижозларига қорин рақси¸ ҳафта охирларидаги зиëфатлар ва сайëҳатга йўлдошлик қилиш каби хизматлар таклиф қилган Гулноз тармоғидаги қизларнинг бир кечалик нархи¸ полицияга кўра¸ 20-25 минг (355-440 АҚШ доллари) рупий бўлган.

Деҳли полицияси ҳибсга олинган ўзбекистонликларнинг шахси ҳақида маълумот бермади.

- Тергов сири важидан улар ҳақида ортиқча маълумот беролмаймиз. Тергов ҳали анча давом этса керак, деди Деҳли полицияси матбуот вакили Раян Бҳагат.

Ҳиндистонда ўзбек аёлларининг фоҳишаликда гумонланиб ҳибсга олиниши биринчи биринчи марта рўй бераётгани йўқ.

Декабр ойида Ҳиндистонда чиқадиган The Times of India рўзномаси собиқ совет ўлкаларидан бўлган олти нафар аёлнинг ушлангани ва улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлгани ҳақда хабар қилган эди.

Ўзбекистон шунингдек, фоҳишаларни Бирлашган Араб Амирлиги, Жанубий Қорея, Россия, Қозоғистон, Таиланд, Туркия, Исроил ва бошқа мамлакатларга чиқарувчи давлат сифатида ҳам танилди.

Ўзбекистонда 2008 йилда “Одам савдосига қарши” қонун қабул қилинган ва бу қонун шу соҳадаги жиноятлар олдини олиш учун асос бўлиши керак.

Шунга қарамай¸ АҚШ Давлат департаментининг 2011 йил одам савдоси ҳақидаги ҳисоботида таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати ҳозирча одам савдосига оид минимал талабларни ҳам бажаришга қодир эмас.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:30 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG