Линклар

Ислом Каримов Хитой раҳбарлари билан учрашади


Ислом Каримов ва Ху Цзинтао ҳужжатларга имзо чекиш маросимида. Пекин, 2011 йилнинг 19 апрели.
5 июн куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси раҳбари Ху Цзинтао таклифига кўра расмий ташриф билан Пекинга етиб келди.

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар ва расмий учрашувлар 6 июнга белгиланган.

Икки тарафлама музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларация, савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳаларда ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қатор мухим хужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Пекинга сафари чоғида Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам қатнашади.
XS
SM
MD
LG