Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:21

Интернет цензурасини четлаб ўта олаяпсизми?


Абдураҳмон Ташанов.
Абдураҳмон Ташанов.

Озодлик ONLINE дастурининг 11 июн куни эфирга берилган навбатдаги сонида ана шу савол атрофида фикр алмашдик. Дастуримиз меҳмони журналист Абдураҳмон Ташанов бўлди.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:00:00 0:00
Бевосита линк


“Ozodlik Online” - Интернетдаги замонавий медиа платформаларни битта тугал аудио дастурга бирлаштирган Озодликнинг жонли интерактив лойиҳаси.

“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.


Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.







Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўра, 2012 йил апрел ойига қадар мамлакат буйича Интернет фойдаланувчилари сони 9 миллион 100 мингдан ошган. Бу ўтган ярим йил ичида Интернет фойдаланувчилари сони қарийб бир миллионга ошган.

Агентлик маълумотларига кўра, 3,8 миллион фойдаланувчи Интернетга стационар компьютерлар орқали, 5,2 миллион ўзбекистонлик эса мобил Интернетдан фойдаланади.

Ўзбекистонда мобил телефон абонентлари сони фавқулодда кўпаймоқда, Интернетдан фойдаланувчилар сони жадал ошиб бормоқда, симсиз Интернет, 3G ва 4G алоқа воситалари ривожланмоқда. Шунга қарамай халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни йиллардан бери “Интернет душманлари” рўйхатига қўшиб келади. Хўш, нега шундай?

Интернет – глобаллашувнинг энг қудратли воситасига айланди, биз яшаётган даврнинг энг катта сиёсий ўзгаришлари катализаторига айланди.

Интернет бир томондан эркинлик ва демократияга йўл очувчи восита сифатида хизмат қилса, иккинчи томондан, авторитар давлатлар Интернетдан ўз тузумларини мустаҳкамлашда самарали фойдаланишга уринишмоқда. Баъзи режимлар бунинг уддасидан чиқишмоқда ҳам.

Ўзбекистон ҳукумати, Интернет ва информацион технологиялар тараққиётига жиддий эътибор қаратишини айтса-да, ҳукуматнинг Интернет борасидаги чекловларига сабаб бўлаётган хавотирлари нима? Сиз, Ўзбекистон ичидаги интернет цензурасини қанчалик ҳис қилаяпсиз? Уни четлаб ўта олаяпсизми? Ушбу саволларга 11 июн, душанба кунги дастуримизда жавоб изладик. Мавзу юзасидан сиз ҳам ўз фикрларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизга шарҳ қолдиринг.

Ҳар Душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да чиқадигани Ozodlik ONLINE дастурларида фикр-мулоҳазаларингиз билан иштирок этинг ва жонли-интерактив мулоқотга СКАЙП орқали қўшилинг!

XS
SM
MD
LG