Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:00

Мусулмон спортчилари рўза тутадими?


Бу йил Рамазон ойига тўғри келаётган Лондон Олимпиадаси мусобақалари пайти рўза тутиш ёки тутмаслик ушбу нуфузли спорт турнирида қатнашажак қарийб 3000 мусулмон спортчисини ўйлантирмоқда.

Олимпиада медалларидан бирини қозонишга умид қилаётган афғонистонлик 27 яшар таэквондочи Несар Аҳмад Баҳавий бу йил Рамазон ойида Олимпиада мусобоқаларида қатнашиши боис рўза тутмаслиги, қарзини эса¸ кейин адо этишини айтади.

- Олдимизда жуда муҳим мусобақалар турибди. Олимпиада медалини қозониш ҳар бир спортчининг орзуси. Айнан шунинг учун рўза тутмай турамиз. Чунки, мусобоқалар пайти рўза тутиш умуман имконсиз. Ҳеч бўлмаганда сув ичишга мажбурсиз. Ҳар бир тута олмаган куним учун бошқа пайт рўза тутаман энди, дейди афғонистонлик спортчи.

Югуриш бўйича британиялик 24 яшар мусулмон спортчи Мо Сбиҳи ҳам бу йилги рўза ибодатини кечиктириб туришга мажбур.

- Олимпиада спортчи ҳаётида бериладиган камдан-кам имконият. Мусобоқалар пайти рўза тутишлик бироз хавфли, дейди Сбиҳи.

Шифокорлар ҳам спортчиларга мусобоқалар пайти рўза тутмасликни тавсия қилишади.

Саудия Арабистони ёки Эрон каби консерватив исломий мамлакатлар Олимпия қўмиталари эса ўз спортчиларининг мусобоқалар деб Рамазон анъаналарини бузишларини кечирмайди.

Бу мамлакат спортчилари учун Рамазон ойи ҳар томонлама синов.

Ислом уламоларидан бири Сиддиқуоллоҳ Фидоийнинг айтишича, мусулмонларнинг сафарда рўза тутишлари фарз эмас.

- Агар бирон спортчи мусобоқаларда қатнашиш учун бошқа мамлакатга сафар қиладиган бўлса Қуръонда сафар қилувчилар рўзани бошқа кунга қолдиришлари мумкинлиги ёзилган, дейди Фидоий.

Чехиядаги Ислом маданияти маркази имоми Саодатидин Хўжа фикрича, спорт мусобоқалари деб рўзани кечиктириш гуноҳ эмас.

- Спортчилар мусобақа пайти рўза тутмайди, бошқа бир куни адо этади. Кўпчилик турк спортчилари шундай қилишади. Лекин улар Рамазон савобидан бебаҳра қолади¸ дейди Саодатидин Хўжа.

Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари бу йилги Олимпияда ўйинлари Рамазон ойига тўғри келгани сабаб Лондон олимпия мусобақаларини бошқа кунга кўчиришни талаб қилган эди.

Лекин Халқаро олимпия қўмитаси мусобақалар санасини ўзгартирмади.

Халқаро Олимпия қўмитаси вакили Роналд Маугханнинг айтишича, мусобақалар санасини кўчириш бўйича уларда қатнашадиган спортчиларнинг ўзларидан эътироз бўлмаган.

- Мусобақалар санасини мезбон шаҳар Лондон белгилади. Бу юзадан эътирозлар бўлса қабул қилинади, деб айтилди, спортчиларни ўзларидан эътироз бўлмагач ўзгаришсиз қолдирилди, дейди Халқаро олимпия қўмитаси вакили Роналд Маугхан.

Жаноб Маугханнинг айтишича, фақат айрим гуруҳлар ёки шахслардан эътирозлар бўлган, мусобоқаларда қатнашадиган спортчиларни ўзларидан эътироз бўлмаган.

Айни пайтда Лондон Олимпиадаси пайти мусулмон спортчилар учун рамазон ойи пайти вақтида саҳарлик ва ифтор қилишлари учун шароитлар яратилади.

- Рамазон Олимпия ўйинлари ташкилотчилари эътиборидан четда эмас. Мусулмон спортчилари саҳар ва ифторни вақтида қилишлари учун алоҳида овқатланиш хоналари ташкил қилинади, дейди Халқаро олимпия қўмитаси вакили Роналд Маугхан.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:44 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG