Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:04

Европа молия биржаларида кўтарилиш қайд этилди


Грецияда ЕИ билан шартнома тузиш тарафдори бўлган партия ғалаба қозониши ортидан Европа молия биржаларида кўтарилиш қайд этилди.

FTSEurofirst акциялари бир фоиз юқорилаган. Грециядаги ҳодисалар Осиё бозорларидаги ўсишга ҳам таъсир қилган.

Япония, Ҳонг Конг, Жанубий Корея ва Австралия бозорларида ҳам кўтарилиш қайд этилган.

Якшанба куни Грецияда ўтган парламент сайловларида “Янги демократия” партияси 29,5 фоиз, СИРИЗА коалицияси 27 фоиз, Умумюнон социалистик ҳаракати – ПАСОК эса 12,3 фоиз овоз олгани хабар қилинди.

Аввалроқ иқтисодий таҳлилчилар Грециядаги парламент сайловларида СИРИЗА ғалаба қозонган тақдирда, грецияликлар ўз миллий валютаси бўлган драхмага қайтиш эҳтимоли борлиги, бу эса биржаларда талотумни юзага келтириши ва евронинг қадрсизланишига сабаб бўлиши мумкинлиги юзасидан хавотирли тахминларни илгари сургандилар.
XS
SM
MD
LG