Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:45

Ўзбекистонлик сиëсий қочқиннинг қанчаси "сиëсий"?


Кузатувчиларга кўра¸ БМТнинг Қочқинлар ҳақидаги конвенциясини суистеъмол қилиб¸ Ғарбдаги яхши ҳаëтга шерик бўлиш илинжида ўзини Ўзбекистонда сиëсий ва диний тазйиққа учраган қилиб кўрсатаëтганлар сони кўпаймоқда.


20 июн БМТ томонидан Жаҳон қочқинлар куни деб эълон қилинган ва шу куни халқаро ташкилотлар дунëдаги ўнлаб миллион қочқин муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратишга уринадилар.

1951 йил 28 июл куни Женевада қабул қилинган Қочқинлар ҳақидаги конвенция ўз юртларида сиëсий қарашлари¸ диний эътиқоди¸ ирқи ëки жинсий ориентациясига кўра тазйиққа учраганларга хавфсиз мамлакатлардан бошпана беришни тақозо қилади.

Айни конвенция жорий қилинганидан бери ҳақиқий мазлумлар билан бирга яхши ҳаëт илинжида бўлган¸ аммо ўз юртида жиддий муаммога дуч келмаган авантюристларнинг ҳам қочқинлик мақоми олганлиги айтилади.

Ҳар қочган Фурқат эмас...

Ўзбекистон яқин тарихида сиëсий қарашлари боис мамлакатдан қочганлар ҳақида ҳикоялар кўп.

Улардан энг машҳури Туркистон генерал-губернаторининг адъютанти Николай Грандукни ҳажв қилиб шеърни беш-олти нусха кўчиртириб, ҳар ерга ёпиштириб чиққанидан кейин ўлим хавфи билан юзма-юз бўлган Фурқат ҳикояси.

Осиб ўлдирилиш хавфидан қўрққан Фурқат 1890 йил охирларида Тошкентдан қочиб Бухоро, Марв, Ашхобод, Боку, Тбилиси, Ботуми орқали Истанбулга ўтади.

1891 йил декабридан 1892 йил март ойларига қадар Болгария ва Грецияда, сентябр ойида эса Ҳиндистонда бўлади. Қолган умрини Шарқий Туркистоннинг Ëркентида ўтказади.

Агар Фурқат ҳозир яшаганида¸ унинг ҳикояси билан танишган БМТ Қочқинлар идораси унга қочқинлик мақомини берган бўлар эди.

Ўз ватанида ўлим хавфи бўлган Фурқат каби қочқинлар сонининг 2012 йилга келиб 43 миллиондан кўпроқ экани айтилади.

"Аммо улар орасида ëлғон маълумот эвазига мақом олган қочқинлар ҳам кўп"¸ дейди 1992 йилда Германиядан сиëсий қочқинлик мақомини олган журналист Анвар Усмон.

- Бу ҳолат эски совет латифасига ўхшайди. Бир бандит¸ аëл кишини зўрлаганликда айбланиб қамоққа олинган. Қамоқдагилар "Сен нима учун жазоландинг?" деса¸ сиëсий фаолиятим учун¸ дебди. Яна ҳам аниқроқ айтсам¸ комсомол қизни зўрлаб қўйдим¸ дебди бандит. Яқинда Ўзбекистондан бир киссавур ўғри келиб Германиядан сиëсий бошпана олишга уринди. Албатта¸ у фош бўлди. Бунақалар кўп. Масалан¸ Тошкентдаги руслар келиб бизни ўзбек диндорлари таъқиб қиляпти¸ деб айтади¸ дейди Анвар Усмон.



Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:57 0:00
Бевосита линк


Суҳбатдошга кўра¸ Германиядаги қочқинлар лагерида "ўзбек мухолифати фаолиман" деб иддао қилаëтган сохта илтижочилар кўп.


Ўзбеклар қандай афсоналар билан қочқин мақоми олмоқда?

Ўзбекистонлик собиқ сиëсий маҳбус¸ ëзувчи Сафар Бекжон Швейцариядан сиëсий бошпана топган. Швейцариядаги БМТнинг Қочқинлар идораси Сафар Бекжон билан¸ унинг айтишича¸ ўзбекистонлик қочқинлик изловчилар юзасидан тез-тез маслаҳатсўраб туради.

Шу аснода ўзбек қочқинлари тўқиб чиқараëтган “афсоналар” системаси билан танишдим¸ дейди суҳбатдош:

- Бир марта Тошкентдаги пикетда расмга тушиб¸ шу расмни кўрсатиб қочқинлик мақоми олган одамни биламан. Ҳокимиятда мансаб талашиб зада бўлган одамнинг Швейцариядан мақом сўраганини биламан. Қайноғам қамоқда¸ деб мақом сўралган ҳужжат билан танишганман¸ дейди Сафар Бекжон.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:45 0:00
Бевосита линк


Сафар Бекжонга кўра¸ кейинги йилларда умрида намоз ўқимаган ўзбекистонликларнинг "диндорлигим учун таъқиб остидаман"¸ дея қочқинлик сўраш ҳоллари¸ айниқса¸ урчиган.

Салбий оқибатлар

Ëлғон маълумотлар билан қочқинлик мақоми олишдан ким зарар кўради?

Бир ўзбекнинг ëлғон маълумот эвазига бўлса ҳам Ғарбда яхшироқ ҳаëтга интилишида нима қусур бор?

Лондондаги Ўзбекистон ташаббус гуруҳи раҳбари¸ журналист Шоҳида Ëқубга кўра, бу ҳолат ҳақиқатан ҳам ëрдамга муҳтож бўлган мазлумлар ҳаққини ейишдир.

- Масалан¸ бир ўзбек маҳкамани алдаса¸ кейинги сафар маҳкама ҳақиқий тазйиқ кўрган ўзбекистонликка ҳам ишонқирамай қарайди¸ дейди Шоҳида Ëқуб.

Шоҳида Ëқубга кўра¸ сиëсий сабаблар боис Ўзбекистондан чиқдим¸ деганларнинг аксарияти яхши ҳаëт илинжида Ғарбга интилган одамлардир.

- Бир сиëсий масалада пикет қилсак уч киши чиқади. Ош қилиб¸ тўйга чақирсак 1000 киши келади¸ дейди Шоҳида Ëқуб.



Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00
Бевосита линк


Рақамлар

БМТ қошидаги Қочқинлар бўйича Олий комиссарлик эълон қилган рақамларга кўра¸ ҳозирги кунда дунë миқëсида 43.7 миллион қочқин ëки ўз мамлакати ичида кўчиб юришга мажбур бўлган одам бор.

Душанба куни комиссарлик эълон қилган ҳисоботда айтилишича¸ 2011 йилда жаҳонда яна 800 мингдан ошиқ янги қочқин пайдо бўлган.

Бу эса 822 минг қочқин қайд этилган 2000 йилдан кейинги энг катта рақамдир.

Қуйида шу мавзуга бағишланган Қурултой дастурини тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:51 0:00
Бевосита линк

YouTubeда тинглаш
XS
SM
MD
LG