Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:13

Ozodlik ONLINE: Ҳокимиятдан нега қўрқасиз?


Озодлик ОНЛАЙН бошловчиси Камолиддин Раббимов (ўнг томонда) ва дастур продюссери Алишер Сиддиқ
Озодлик ОНЛАЙН бошловчиси Камолиддин Раббимов (ўнг томонда) ва дастур продюссери Алишер Сиддиқ

25 июн Тошкент вақти билан соат 22:00 да Озодлик Интернет сайтида жонли ўтказиладиган Ozodlik ONLINE интерактив дастурида ана шу саволга жавоб изладик. Иштирокчиларимиз Ўзбек жамиятидаги ижтимоий қўрқув илдизларига оид кузатишлари билан ўртоқлашди.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:00:00 0:00
Бевосита линк


“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.






Сиёсий режимларнинг репрессивлигига қарамасдан, 2011-2012 йиллар давомида бир қанча Яқин Шарқ давлатлари аҳолиси ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва сиёсий ислоҳотларни талаб қилишда муттасил давом этди. Айнан аҳолининг фуқаролик жасорати маҳсули ўлароқ бир йил ичида Тунис¸ Миср¸ Яман ва Ливиядаги авторитар режимлар қулади.

2011 йилнинг иккинчи ярмидан буён Россия шаҳарларида фуқаролик жамияти фаолларининг намойишлари ҳукумат томонидан босимларга қарамай¸ ҳовури босилса-да¸ тўхтамасдан давом этмоқда.

Эронда кейинги пайтларда ҳар хил айбловлар билан жамоат жойларида ўлим ҳукмини ижро этиш ҳоллари кўпайгани кузатилди. Кузатувчилар бу ҳолатни режининг қўрқитув технологияси шиддатини яна бир поғона баландлатгани ифодаси ўлароқ баҳоламоқда. Шундай бўлсада, эронликлар ҳақ-ҳуқуқларини англаш ва ҳимоя қилиш журъатни пасайтирмаётир.

Марказий Осиёда, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон республикаларида фуқаролар жасорати ва фаоллиги ушбу давлатларда оз бўлса-да ахборот эркинлиги, мухолифат фаолиятининг мавжудлиги билан ифодаланади.

Ўзбекистондачи?

Озодлик радиоси Ўзбекистон жамиятида ижтимоий қўрқув чуқур илдиз отганига ҳар куни гувоҳ бўлиб келади.

Озодликка телефон ёки Skype орқали қўнғироқ қилар экан, ёшлар ҳам, катталар ҳам “илтимос, бизни номимизни ёки овозимизни ҳеч ким билмасин...” деган сўзларни бир неча марта такрорлашади.

Вазият шу даражада абсурд ҳолатга борганки, ҳатто Ўзбекистон сиёсий режимини жон-жаҳди билан ҳимоя қилиб, қўнғироқ қилувчилар ҳам¸ қўрқиш учун асос бўлмаса-да¸ ўз исм ва шахсиятларини яширишади.

Қўлида чиптасини ушлаб туриб ҳам автобусда кетаётган йўловчи текширувчини кўриши билан онгсиз қўрқувга йўлиқади, уни ҳаяжон босади. Ҳамма ҳужжатлари жойида бўлса-да ўзбек қаршисида милиционерни кўрар экан, оёқлари дағ-дағ титрайди.

Ўзбекистонликлар МХХ “қўли етмас” давлатлар ҳудудига чиқиб, йиллар давомида яшаса ҳам¸ Тошкент ҳукуматидан қўрқиш зеҳниятини сақлаб қолишмоқда.

Ўзбекистон сиёсий маданияти ҳақида гап кетар экан, вазиятни узоқ йиллар кузатган журналистлару тадқиқотчилар “бу авлод – йўқотилган авлод” дея аччиқ баҳо беришади.

Озодлик Онлайн дастурининг 25 июн¸ душанба куни Тошкент вақти билан 22:00 да Интернетда жонли узатиладиган мулоқотида ўзбекистонликларнинг ижтимоий ва маиший ҳаётдаги қўрқуви омили ҳақида баҳс-мунозара юритамиз.

Сиз Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида кимдан ва нимадан қўрқасиз, нима сабабдан қўрқасиз? Сизнинг фикрингизча, Ўзбекистон жамиятида қўрқувнинг кўлами қандай? Бу қўрқув билан Ўзбекистонни келажакда нималар кутмоқда?

Озодлик Онлайн дастурининг 25 июн Тошкент вақти билан 22:00 да бошланадиган навбатдаги сони меҳмонлари билан танишинг.

Ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев АҚШдан, Ўзбекистон Xалқ aртисти, дирижер Зоҳид Ҳақназаров эса¸ Тошкентдан Skype орқали алоқага чиқади.

Муҳтарам муштарий, ўз фикр-мулоҳазаларингизни, савол ва эътирозларингизни мулоқот пайтида ëхуд ундан олдин Skype орқали билдиришингиз¸ шунингдек Интернет ва Facebook каби ижтимоий тармоқлардаги саҳифамизда қолдиришингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG