Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:16

"МТС"нинг Ўзбекистондаги раҳбарлари ҳибсга олинган


Turkmenistan -- Ashgabat. The "MTC" building on "Hudayberdiyev" street
Turkmenistan -- Ashgabat. The "MTC" building on "Hudayberdiyev" street
Ўзбекистонда “Uzdunrobita” ширкатининг бир қатор раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилган.

“МТС” уяли телефон ширкатининг Ўзбекистондаги 100 шуъба идораси бўлган "Ўздунробита"нинг молиявий-хўжалик ишлари текширилмоқда ва ширкатнинг вақтинчалик Бош котиби Радик Даутов ва молиявий раҳбари Темирмалик Алимовлар ҳибсга олинишган.

Аммо, жорий пайтда, "Ўздунробита"нинг ўз фаолиятини давом этдираётгани ва мамлакатдаги 9 миллиондан ортиқ абонентига хизмат кўрсатаётгани айтилади.

"МТС" Ўзбекистон раҳбариятига мурожаат қилиб, мамлакат назорат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятининг холислиги ва қонунийлигини таъминлаш, Бош прокуратура томонидан асоссиз эҳтиёт чораси сифатида Ўздунробита"ходимларининг ҳибсга олиниши эҳтимолига йўл қўймаслигини илтимос қилган.

"МТС"нинг билдиришича, шу йил феврал ойида ўтказилган сўнгги текширув ортидан солиқ идоралари аниқлаган 2.4 миллиард ўзбек сўми миқдоридаги солиқ тўловини ўз ихтиёрлари билан ва тўлалигича тўлашган.

"МТС" Россия ва бошқа МДҲ давлатларидаги йирик телекоммуникация операторларидан бири саналади.

Ўтган ой "МТС Ўзбекистон" раҳбари Беҳзод Аҳмедовнинг қочиб кетгани ҳақида хабар чиққан эди.
XS
SM
MD
LG