Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:07

Аннан Дамашқда Ассад билан музокара ўтказди


БМТ махсус вакили Кофи Аннан Дамашқда Сурия раҳбари Башар ал Ассад билан мамлакатда қон тўкилишларни тўхтатиш бўйича музокара ўтказди.

Жаноб Аннан Франциянинг Le Monde рўзномасига берган интерьвюсида тинчлик режаси Суриядаги зўравонликларга чек қўйолмаётганини тан олган эди.

Жаноб Аннанга кўра, Дамашқдаги бугунги музокаралар конструктив ўтган.

Ўтган хафта дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарлари Женевада учрашиб, Сурияда янги ўтиш даври ҳукуматини тузишга чақиришган эди.

Ўз навбатида Башар ал-Ассад истеъфога кетмаслигини, мамлакатни террорист гуруҳлардан ҳимоя қилиш лозилигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG