Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:57

Сирдарё вилоят ҳокимлиги мулозими порахўрликда айбланмоқда


9 июль куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги давлат экспертиза бошқармаси бошлиғи, 45 яшар Зокир Тошқўзиев ҳибсга олинди.

Қамоққа олиш ҳақидаги қарор жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судяси Ҳусниддин Дўстназаров томонидан чиқарилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Порахўрлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тошқўзиев Ховосдаги вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилгани айтилмоқда.

Сирдарё вилояти прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича теровчиси Абдуғаффор Жумадилов томонидан юритилаётган жиноят ишига кўра, Зокир Тошхўжаев масъул мансабдор шахс сифатида 2010 йилнинг ноябрида вилоятдаги қурилиш ташкилотларидан бирининг ходими Баҳодир Қурбоновдан 2 миллион сўм (1000 АҚШ доллари) миқдорида пора олган.

Пудратчи Баҳодир Қурбоновнинг корхонаси қурилиш ширкати қишлоқ жойларида намунали уйларни қуриш бўйича тендер танловларида ғолиб келиб, Президент лойиҳаси билан бунёд этилаётган уйларни қуриб келган.

Зокир Тошхўжаев ишини кузатаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаолларига кўра, қишлоқ жойларида қурилаётган намунали уйлар эгаларидан Президент девонига кўплаб шикоятлар тушган.

Ўзига хос “сиёсий” масала бўлган "Президент уйлари" юзасидан келган комиссия қурбонлиқ талаб қилган. Натижада Тошхўжаев биргина шикоят хати билан ҳеч бир далилий ашёларсиз ҳибсга олинди ва узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, дейишмоқда фаоллар.
XS
SM
MD
LG