Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:09

Норвегия ўзбекистонлик қочқинни ортга қайтармоқчи


Ослодаги ўзбекистонлик қочқинлар Норвегия расмийларининг уларни экстрадиция қилишига қарши норозилик билдириб келади.
Ослодаги ўзбекистонлик қочқинлар Норвегия расмийларининг уларни экстрадиция қилишига қарши норозилик билдириб келади.

Бир ойдан бери Ослодаги муҳожирлар марказида ушлаб турилган ўзбекистонлик бошпана изловчи ватанига қайтарилса, қийноқлар ва ўлим хавфи билан юзма-юз келишини иддао қилмоқда.

Ўзбекистондан расмийлар таъқиби боис қочиб чиққани айтилаётган ўзбекистонликни Норвегия ватанига қайтаришини маълум қилди.

Исми сир сақланаётган 26 ёшли ўзбекистонлик бир ойдан бери Ослодаги муҳожирлар марказида ушлаб турилибди. У Ўзбекистонга қайтарилса, қийноқлар ва ўлим хавфи борлигини иддао қилган.

У 12 июл куни Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин.

Францияда яшовчи ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг Озодликка айтишича, Норвегияда бошпана изловчи ўзбекистонлик бу йигит 2010 йилдан бери "Ўтюраклар клуби"га тегишли вебсаҳифани юритиб келган.

Норвегияга қочишидан аввал Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган.

Ўзбекистонлик бу йигит таъқиблар ва қамалиш хавфи боис Ўзбекистондан қочишга мажбур бўлганини айтган.

Қуйида Мўътабар Тожибоева билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:14 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG