Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:38

Транзитни ёпиш Ўзбекистонга қимматга тушиши мумкин


Ўзбекистон хорижий юк ташувчилар учун транзитни ёпиб қўйса, мамлакат автотрассаларидан тушадиган даромаддан қуруқ қолиши мумкин, демоқда мутахассислар.
Ўзбекистон хорижий юк ташувчилар учун транзитни ёпиб қўйса, мамлакат автотрассаларидан тушадиган даромаддан қуруқ қолиши мумкин, демоқда мутахассислар.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудидан юкларни транзит қилиш тартибини ўзгартирмоқда. 1 августдан бошлаб хорижий юк ташувчи транспортлар Ўзбекистоннинг тегишли дипломатик ваколатхоналаридан мамлакат ҳудуди орқали транзит учун махсус рухсатномани аввалдан олиб қўйишларига тўғри келади. Шу пайтгача юк ташувчилар бундай рухсатномани бевосита чегара пунктларида олган. Матахассислар бу минтақа мамлакатлари ўртасида юклар транзити учун маълум қийинчиликларни келтириб чиқариш билан биргаликда, Ўзбекистон учун ҳам иқтисодий оқибатлари бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги янги тартиб жорий қилинаётгани тўғрисидаги нотани Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналарга юборгани айтилади расмий хабарларда.

Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали юк машиналарининг ўтиши учун янги тартиблар жорий қилинишига оид қарорни шу йилнинг 11 июн куни қабул қилган эди.

Шу пайтгача хорижий юк ташувчи ширкатларга қарашли транспорт воситалари Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтиш учун махсус рухсатномаларни бевосита Ўзбекистон чегарасида олган. Ҳукумат қарорига кўра, амалдаги тартиб жорий йил 1 августига қадар кучда қолади. Ундан кейин эса, бундай рухсатномалар Ўзбекистон давлат идораларидан аввалдан олиниши лозим бўлади.

Ўзбекистон расмий идоралари жорий қилинаётган ўзгартишлар хусусида Озодликка изоҳ бермади.

Лекин халқаро юк ташиш соҳаси мутахассислари янги тартиб минтақа мамлакатлари ўртасида юклар транзити учун маълум қийинчиликларни келтириб чиқариш билан биргаликда Ўзбекистон учун иқтисодий оқибатларга эга бўлади, демоқда.

Европа Комиссия 1993 йилдан бери Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари билан Европа ўртасида иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган Европа-Кавказ-Осиё Транспорт Корридори – TRACECA номли лойиҳани амалга тадбиқ этади. Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган бу лойиҳа доирасида минтақа давлатлари орасида алтернатив транспорт маршрутларини йўлга қўйиш режалари ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.

Қирғизистон Транспорт вазирлигининг Транспорт ва коммуникациялар бошқармаси бошлиғи ва TRACECA лойиҳасининг Қирғизистон бўйича бош котиби Адилбек Акматов ўзбекистонлик ҳамкасблари қарорини изоҳлай олмаслиги, лекин бу муайан қийинчиликларни келтириб чиқаришини таъкидлади Озодлик билан суҳбатда.

- Вазиятни таранглаштирадиган ҳар қандай янги қоида фаолиятимизга таъсир қилади, албатта, дея гапни қисқа қилди Қирғизистон Транспорт вазирлиги расмийси.

TRACECA лойиҳасининг ўз шахси сир қолишини истаган яна бир мулозими ҳам бу каби халқаро лойиҳаларда қатнашаётган Ўзбекистоннинг бу каби қарорлари маълум қийинчиликларни туғдиради, дейди. Лекин, дея қўшимча қилади суҳбатдошимиз, бунинг Ўзбекистоннинг ўзи учун иқтисодий оқибатлари бўлиши мумкин.

- Албатта, Ўзбекистоннинг маълум халқаро мажбуриятлари бор, лекин янги тартиб жорий қилинар экан, бу уларнинг ички иши, биз бунга аралаша олмаймиз. Бундан қўшни давлатлардаги бизнес тўхтаб қолмайди. Юклар муқобил мрашрутлар орқали етказилади. Ташкилотимиз тижорий эмас, бирор давлат транзит маршрутини йўлга қўйишни истаса, ёрдам беришимиз мумкин. Лекин Ўзбекистон буни истамаса, қулоғидан тортиб олиб киролмаймизку. Исатмаса, бу уларнинг ички ишидир. Лекин бир давлат ўз ҳудудини транзит учун ёпиб қўйса, бошқа давлатлар орқали ўтадиган йўллар бор, дейди Марказий Осиёда йўл транзити маршрутларини ривожлантириш билан шуғулланувчи Европа лойиҳаси вакили.

Айни пайтда, Хитойдан Марказий Осиёга юк ташиш билан шуғулланадиган ширкатлар ҳам Ўзбекистон жорий қилаётган янги тартибдан бироз ташвишга тушган, лекин бу уларнинг бизнесига жиддий таъсир қилмаслигига ишончлари комил.

Перри Пей Шанхайдаги Cooperate Supply Chain Co., Ltd. логистика ширкатининг Марказий Осиёга юк ташиш бўлими раҳбари.

- Хитой портларидан Ўзбекистонга юкларни экспорт қилиш учун авваллари ҳам махсус ҳужжатлар талаб қилинган. Бу ҳужжатлар юкларнинг турига қараб ҳукумат идораларидан олинарди. Ўзбекистон тартибни кучайтирадиган бўлса, албатта унга амал қилишдан бошқа иложимиз қолмайди. Лекин Ўзбекистонга юклар ташилиши тўхтаб қолса, ёки бу мамлакат ҳудудидан транзитнинг имкони қолмаса ҳам, бугун логистика соҳаси шунчалик ривожланганки, ҳукуматнинг қарори бизнесимизга жиддий ўзгартиш киритишини тасаввур қилиш қийин, дейди Перри Пей.
XS
SM
MD
LG