Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:25

Ўзбек имомига суиқасд бўйича маҳкамада 26 июлда ҳукм ўқилади


Швецияда ўзбек имомига қарши суиқасдга кўмаклашганликда айбланаётганлар устидан 26 июл куни ҳукм ўқилади.


Стромшунд шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровга суиқасдга алоқадор кўрилган эр-хотинни маҳкама ҳукми эълон қилингунича озодликка чиқаришга қарор қилинган.


Обидхон қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум шахс томонидан ўққа тутилган эди.

Мамлакатда 2010 йилдан буён яшаб келган Ўзбекистон фуқаролари бўлган эр-хотин Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларни суиқасдга кўмаклашганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Кечаги маҳкамада сўз олган швед прокурори Кристер Петерсон ўзбек имомига қилинган суиқасд Ўзбекистон махфий ҳизматлари тарафидан уюштирилган бўлиши мумкинлиги бир қанча далиллар билан тасдиқланиши ва бу билан боғлиқ бошқа фаразлар йўқлигини, суиқасдга кўмаклашганликда гумонланаётган ўзбекистонлик жуфтлик Ўзбекистон томонидан юборилган одамлар бўлиши мумкин, деб айтган эди. Суиқасднинг бевосита ижрочиси ҳамон очиқда қолмоқда ва унинг ҳам Ўзбекистон фуқароси экани тахмин қилинмоқда.

Суд жараёни давомида унинг шахсига тўхталган прокурор 1978 йилда туғилган Юрий Жуковский исмини тилга олди.

54 ёшли Обидхон қори Назаров ҳамон шифохонада кома ҳолатида ётибди.
XS
SM
MD
LG