Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:53

Учинчи кун: Ғолиб теннисчи ва мағлуб дзюдочи, сузувчи


Мусобақанинг учинчи кунида теннисчи Денис Истомин кейинги босқичга чиқди, дзюдочи Наврўз Жўрақобилов ва сузувчи Раънохон Омонова эса мусобақаларда мағлуб бўлди.

• Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин люксембурглик Гиллес Мюллерни иккинчи сетда 7:6 ҳисобида мағлуб қилди.

• Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин люксембурглик Гиллес Мюллерга биринчи сетда 6:7 ҳисобида ютқазди.

• Ўзбекистонлик дзюдочи Наврўз Жўрақобилов (73 кг) тожикистонлик Расул Боқиевга мағлуб бўлди.

• Андижонлик 18 ёшли Раънохон Омонова 200 метрга сузиш бўйича мусобақада ярим финалга чиқа олмади.

• Лондон-2012. Ўзбекистонлик дзюдочи Наврўз Жўрақобилов (73 кг) нимчорак финалга йўл олди.

• Ўзбекистонлик дзюдочи Наврўз Жўрақобилов (73 кг) канадалик Николас Триттонни мағлуб қилди.

• Андижонлик 18 ёшли Раънохон Омонова 200 метрга сузиш бўйича мусобақада қатнашади.

• Ўзбекистонлик дзюдочи Наврўз Жўрақобилов (73 кг) билан канадалик Николас Триттон беллашуви бошланди.

• Ўзбекистонлик дзюдочи Наврўз Жўрақобилов (73 кг) ва Наурулик Sled Dowabobo устидан 1:11 дақиқада ғалабага эришди.

• Ўзбекистон 22 -ўринда. Ҳозирча 1 та бронза медал.

• АҚШ медаллар сонини 11 тага етказди. 2-ўринда.

• Хитой 12 та медал, жумладан, 6 та олтин медал билан ҳамон 1-ўринда.
XS
SM
MD
LG