Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:17

Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш кўпайди


2012 йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистондаги машинасозлик корхоналарида ишлаб чиқариш ўтган йил шу даврига нисбатан 10,6 фоизга кўпайиб, 6 триллион 88 миллиард сўмни ташкил қилди.

Буни Давлат статистика қўмитасига асосланиб маҳаллий ахборот агентликлари хабар қилди.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йил тўққиз ойи давомида Ўзбекистонда 178 мингта енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Бу 2011 йил шу даврига нисбатан 6,2 фоизга кўп.

Шунингдек, жорий йил январ-сентябр ойларида юк машиналари ишлаб чиқариш 57,9 фоизга, лифт йиғиш 56,3 фоизга, аккумулятор ишлаб чиқариш 4,4 фоизга кўпайган.
XS
SM
MD
LG