Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:05

Малал Юсуфзайни Нобел мукофотига тавсия этишмоқда


Покистон ҳукумати камбағал оилаларнинг фарзандлари билим олишлари учун махсус стипендия дастурларини ташкил қилади.

Бу ҳақда Исломобод расмийлари толиблар бошидан отиб, оғир яралаган покистонлик фаол ўқувчи Малала Юсуфзайни қўллаб-қувватлаш тадбирида таъкидлашди.

Бутун дунё бўйлаб ўн минглаб одам Юсуфзайни Нобел мукофоти беришга даъват этувчи онлайн-петицияга имзо чекишди.

15 ёшли Малала Юсуфзай ўзи яшаган Сват водийсида қизларнинг таълим олишлари йўлида кампания олиб борган.

Бошидан яраланган Малала ҳозир Британияда даволанмоқда. Шифокорларнинг айтишларича, Малаланинг соғлиғи ўнгланиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG