Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:09

Сурхондарё театри раҳбари 8 йилга кесилди


Қоидабузар чет элликлар депортация қилинди

Жорий йилнинг ўтган даврида Наманган вилоятига кириб келган чет эл фуқароларининг 15 нафари Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидасини бузган (“Диёнат”, 15 ноябр). Қоидабузар хорижликларнинг 8 нафари депортация қилинган, 7 нафарига 20 миллион сўм жарима солинган. Шунингдек, яқин хориж мамлакатлари – МДҲ давлатлари фуқароларининг 195 нафари Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидасини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилган.

“Театр раҳбарияти талон-тарож учун қамалди”

Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрининг бош директори Ҳомид Орипов 7 йил, бош ҳисобчи Муҳиддин Қиличев 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Дўстмуҳаммад Бердимуродовнинг “Ҳуқуқ” газетасига маълум қилишича, театр раҳбарияти 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинди. Бош директор ва бош ҳисобчи 5 йил мобайнида катта миқдордаги маблағни ноқонуний ўзлаштириб келган.

Самарқандлик инженер Қуръоннинг улкан нусхасини яратди

Самарқандлик хаттот Шавкат Истамов бир неча йил ичида Қуръони каримнинг улкан нусхасини яратди (“XXI аср”, 15 ноябр). “Гиннеснинг рекордлар китоби”га кириши кутилаётган улкан китобнинг бўйи 1,5 метр, эни 86 см, оғирлиги 100 килограммдан ошиқ, 622 саҳифадан иборат. Қайд этилишича, бу хаттотнинг илк иши эмас, ўн йил олдин у бўйи 1 метрлик қўлёзма ҳам яратган.

Асли касби инженер-механик бўлган Шавкат Истамов 1995 йилдан бери қадимий қўлёзмаларни кўчириб келади. Навоий, Рудакий, Шерозий, Умар Хайём каби алломаларнинг хаттот томонидан тайёрланган қўлёзмаларини ўнг томонда варақлаганда араб имлосида, чап томондан варақлаганда эса кирилл ёзувида ўқиш мумкин.

Божхонада икра ушлаб қолинди

Тошкент шаҳрида божхона қонунчилигини бузган вагон кузатувчилари қўлга олинди (“Экоҳаёт”, 14 ноябр). Келес темир йўл божхона постида Москва-Тошкент йўналиши бўйлаб келаётган поезд кузатувчиси К.Гулнора қиймати 2,5 миллион сўмлик 26 кг балиқ увилдириғи (икраси)ни яширин олиб киришга уринаётганда ушланган. Шу поезднинг бошқа бир кузатувчиси Т.Жамолиддинннинг қўл юклари орасидан божхона баённомасида қайд этилмаган 5 миллион сўмлик озиқ-овқат борлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасига кўра, 2012 йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида 152 та қонунбузарлик аниқланиб, 4,6 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларига ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган.

Тошкентда 10 минг долларга клип олинди

Айни пайтда Ўзбекистондаги эстрада хонандаси битта қўшиққа ўртача 700 доллар, клипга эса 7000 доллар сарфлайди (“Даракчи”, 15 ноябр). Шоу бизнесга ихтисослашган нашрга кўра, бастакорлар битта қўшиқ куйи учун – 300-1500 доллар, мусиқага сайқал берувчи аранжировкачи – 200-500 доллар, шоир – 50-200 доллар, таниқли актёрлар клипда суратга тушиш учун 2000 долларгача ҳақ олади.
Трек йўналишидаги битта клип учун 2000-3000 доллар, сюжет йўналишидаги клип учун эса 3000-4000 доллар сарфланади. Ёзилишича, хонанда Муниса Ризаеванинг “Голливуд” қўшиғига ишланган клип энг катта бюджетли бўлиб, уни суратга олиш учун 10 минг доллар харжланган.

“Санъаткорларимиз қўшиқ ва клип яратиш харажатларини хорижий валютада кўрсатишлари бизга эриш туюлди. Биз эса борини ёздик, холос” деб қайд этади “Даракчи” нашри.

“Масъулиятсиз солиқчилар жазога тортилсин”

Тошкент шаҳри Ҳамза тумани Солиқ инспекциясида нозирлар томонидан солиқ тўловчиларни асоссиз равишда идорага чақириш, уларни куттириш ҳолатлари рўй бермоқда (“Новый век” 15 ноябр). Муаллиф А.Ольгина солиқ идораси ахборот базасида техник носозликлар юз берганидан фуқаролар жабр кўрмаслиги, солиқ нозирлари хизмат вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлмаслиги учун уларга жазо чоралари қўллаш зарур деб ҳисоблайди.

“Вазиятни буткул ўзгартириш керак. Масалан, масъулиятсиз инспекторлар солиқ тўловчига асоссиз эътироз билдирган ҳолларда уларга нисбатан суд орқали даъво иши қўзғатиш, жарима солиш, зарур бўлса, солиқ тўловчига номаълум бўлган сабаб билан йўқолиб қолган тўловларни ундириш зарур”, деб ёзади Ольгина. Муаллифга кўра, жазо чоралари солиқ тўловчиларга нисбатан асоссиз эътирозларни кескин камайтиришга хизмат қилади.

Фирибгар талабани чув туширди

Тошкентда фирибгарликда айбланган Эмин Саримбоев ойлик маошидан 20 фоиз ушлаб қолиш шарти билан 2 йил ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилди (“Адолат кўзгуси”, 15 ноябр). Судланувчи Тошкент давлат техника университетида шартнома асосида ўқийдиган талаба Акмалга 1400 доллар эвазига “Ўзбекэнерго” давлат компанияси билан гаплашиб, бир неча йиллик контракт пулини тўлаттириб беришга ваъда берган. Мирзо Улуғбек тумани терговчиси Асилбек Юсуфбековга кўра, талабанинг отаси қарзҳавола қилиб Саримбоевга 1400 долларни топиб берган. Фирибгарга чув тушгани маълум бўлгач, жабрланувчи ҳуқуқ идораларига мурожаат қилган
XS
SM
MD
LG