Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:35

Шимолий Корея янги ракета учирмоқчи


Шимолий Корея 10 ëки 22 декабр куни узоқ радиусли ракета парвози режалангани борасида маълум қилди.

19 декабр куни Жанубий Кореяда президентлик сайлови ўтиши инобатга олинса¸ расмий Пхеняннинг бу режаси минтақадаги вазиятни янада таранглаштириши кутилади.

Ким Чен Ын Шимолий Кореяга раҳбар бўлганидан бери узоқ радиусли ракета учириш борасида иккинча марта баëнот берилмоқда.

Ғарб назарида Шимолий Корея жанговар каллакли ракеталарни узоққа отишни машқ қилмоқчи.

Бу эса БМТ резолюцияси билан расмий Пхенянга тақиқлаб қўйилган.

Шимолий Корея мулозимлари эса космосга сунъий йўлдош учиражакларини иддао қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG