Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:14

Қоҳирада намойишчилар тўқнашди


Миср пойтахти Қоҳирада президент саройи олдида содир этилган тўқнашувда 58 одам жароҳатланди.

Тўқнашув президент Муҳаммад Мурсий тарафдорларининг президент саройи олдида норозилик намойиши ўтказаётган мухолифатчилар билан зиддиятга киришуви оқибатида содир бўлган.

Полициянинг аралашувига қарамай, тўқнашувлар Қоҳиранинг бошқа кўчаларида ҳам давом этган. Мухолифат лидерларидан бири Муҳаммад ал Барадей зўравонликларда президентни айблади.

Қоҳирада намойишчилар тўқнашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:22 0:00
XS
SM
MD
LG