Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:19

Декабр ойида 30 киши консервадан заҳарланди



Бу хабарни маҳаллий матбуотга ëйинлаган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Саидмурод Сайдалиев мамлакатда ботулизм касаллигининг хуруж қилмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоғи зарурлигини таъкидлади.

Сайдалиевнинг таъкидлашича айнан декабрнинг биринчи ўн кунида ботулизм ташхиси билан касалхонага келтирилганларнинг ҳаммаси уй шароитида таëрланган консервадан заҳарланган.

Қўлбола консервалар

Консервадан заҳарланиш воқеаларининг Фарғона водийсида кўпроқ юз бергани айтилди.

Фарғона вилоятида ишлайдиган Абдуқодир исмлик санитар врачнинг Озодлик билан суҳбатда айтишига кўра¸ заҳарланишга уйларда тайëрланиб бозорга олиб чиқиб сотилаëтган консервалар сабаб бўлган:

- Помидор салати¸ тузланган бодринг¸ ҳар хил замбруғлар омухтасидан таëрланган қўлбола консервалар текширилганида¸ улар таркибида ботулизм замбуруғлари топилган¸ дейди фарғоналик врач.



Суҳбатдошга кўра¸ аҳолини бундай консервалардан ҳимоя қилиш мақсадида кўрилаëтган чоралар етарли эмас.

Суҳбатдош боғчаларга етказиб берилаëтган маҳсулотлар кўп ҳолларда текширилмаслигидан хавотир билдирди.

Ўтган тили Фарғона вилоятидаги боғчалардан бирида болалар консервадан захарлангани кузатилган эди.

Ўзбекистон ғарбидаги Шуманай¸ Манғит каби шаҳарларда дудланган чўртан балиқдан заҳарланганлар ҳақида ҳам маълумот бор.

Хоразм - ботулизмдан холи

Кечган йилнинг 11 ойи мобайнида Хоразм вилоятида бир киши ҳам ботулизмга чалинмади¸ дейди вилоят Санитария-эпидемия маркази қошидаги Овқатланишни назорат қилиш бўлими врачи Алишер Жуманиëзов:

- Худога шукур¸ кўз тегмасину¸ бизларда заҳарланиш бўлмади бу йил ҳисобига. Хоразмда заҳарланиш бўлмади. Бунинг олдини олиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида уй шароитида тайëрланган консервани истеъмол қилмасликни, хавфсиз бўлган, яъни чиримаган маҳсулотларни истеъмол қилишни, касаллик аломатлари кузатилганда биринчи тиббий ëрдамга мурожаат қилишни тавсия қилиб телевидение, газетада чиқишлар қилаяпмиз.

Қиш келиши билан аҳоли истеъмол қилишга ўтадиган консерва маҳсулотларини текшириш бозорда ўтказилади. Бозорда¸ биринчи навбатда¸ уй шароитида тайëрланган консервани сотишга рухсат берилмайди. Агарда зарарланган, яъни ранги ўзгарган ëки қопқоғида ўзгариш бўлган банка, консерва идиши бўладиган бўлса, тегишли тартибда савдодан олинади.

Ҳозир бизларнинг шароитимизда аҳолимизга консерва қилма¸ деганимизнинг фойдаси йўқ. Чунки улар ҳар доим уйида қилади. Шунинг учун тавсияларни бериш мумкин. Биринчи навбатда¸ чиримаган, зарарланмаган полиз ва мева маҳсулотларидан консерва қилиш мумкин. Консерва қилишдан олдин яхшилаб ювиб, тозалаб ана ундан кейингина бу маҳсулотдан консерва қилиш, компот қилиш тавсия қилинади. Банкаларни буғда қисман бўлса ҳам терлаш ўтказиб, ундан кейин ëпиш тавсия қилинади. Албатта¸ мумкин бўлган консерва маҳсулотларига маълум миқдорда уксус кислотаси солиш хавф рискини камайтиради¸ дейди вилоят Санитария-эпидемия марказининг Овқатланишни назорат қилиш бўлими врачи Алишер Жуманиëзов.

Ботулизм ўлимга элтади

Ботулизм орқа мия ҳамда узунчоқ миянинг зарарланишига хос симптомлар билан таърифланадиган оғир токсик инфекцион касалликдир.

Бу касалликнинг колбаса истеъмол қилган кишилар орасида биринчи марта 1817 йилда учрагани маълум. Ўша йили унинг эпидемиологияси ва клиникаси матбуотда ёритилди ва унга ботулизм номи берилди (Воtblus – колбаса демакдир).
Ботулизм споралар билан ифлосланган озиқ-овқат ёки масаллиқларни истеъмол қилиш оқибатида юқади.

Ботулизм кўпинча (90 % ҳолларда) қўзиқорин, ҳўл мева ва сабзавотлардан уй шароитда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмай тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида бошланади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:34 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG