Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:22

АҚШ президенти 26 киши отиб ўлдирилган Нютаундаги мактабга борди


АҚШ Президенти Барак Обама жума куни 26 киши отиб ўлдирилган Нютаун шаҳридаги мактабга бўлиб, қурбон бўлганлар оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилди.


АҚШ Президенти Барак Обама жума куни 26 киши, жумладан, 20 нафар бола отиб ўлдирилган Коннектикут штатининг Нютаун шаҳридаги бошланғич мактабга борди.

Обама ҳужумда қурбон бўлганлар оила аъзолари ва яқинлари билан учрашиб уларга чуқур таъзия изҳор қилди.

15 декабр куни Коннектикут штати расмийлари мактабда уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар исмлари ва ёшини эълон қилди.

Қурбон бўлганлардан 12 нафари қиз бола, саккиз нафари ўғил бола, олти нафари мактаб ўқитувчиси бўлган. Болалар 6-7 ёшда бўлган.

Айни пайтда, қотиллик содир этганликда гумонланган шахснинг оиласи қурбон бўлганлар оилаларига “чуқур таъзия” изҳор қилган.

20 яшар Адам Ланза қотиллик содир этишидан олдин ўз уйида онаси Нэнси Ланзани отиб ўлдиргани айтилмоқда.

Мактабдаги қотилликдан сўнг Адам Ланза ўзини ўзи отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Нютаун шаҳридаги мактабда амалга оширилган ҳужумда 28 одам ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилди.

18 декабргача давом этадиган мотам кунларида АҚШ ҳарбий базалари, ҳукумат бинолари ва элчихоналарида, шунингдек, Конгрессда мамлакат байроғи ярмига туширилади.

Нютаун шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумда 20 нафар бола ва олти нафар катталар ҳалок бўлгани муносабати билан дунё давлатлари раҳбарлари АҚШга ҳамдардлик билдирмоқда.

Япония Бош вазири Ёшиҳико Нода “Биз чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дея баёнот берди.

Ундан олдин Британия Бош вазири Дэвид Камерон ва Қироллича Элизабет Иккинчи АҚШга таъзия изҳор қилган эди.

Австралия Бош вазири Жулия Гиллард ҳужумни “ёвузлик” деди.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай 28 киши ўлган воқеани “қайғу” деб атади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст мактабга ҳужумни “фожиа” деб атади.
XS
SM
MD
LG