Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:40

Ўзбекистонда 2012 йилнинг энг муҳим воқеаси қайси?


Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда 2012 йилда давомида Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтига энг кўп таъсир қилган воқеаларни сарҳисоб қилдик.

Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда 2012 йилда давомида Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтига энг кўп таъсир қилган воқеаларни сарҳисоб қилдик.

2012 йилни Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтида катта ўзгариш ва бурилишлар қилган йил деб аташ анча қийин. Зотан¸ бу йилда ҳам мамлакатда кузатилган воқеа ва ҳодисаларнинг аксари¸ аслида узоқ йиллардан бери кузатиб келинаëтган сурункали жараëнлар ҳосиласи бўлди.

2012 йилда Ўзбекистонда на сайлов ва на референдум бўлди¸ на оммавий намойиш ва на норозилик чиқишлари кузатилди.

2012 йил қишининг аномал совуқ келганини истисно қилганда¸ Ўзбекистонда кучли табиий офатлар – талофатли зилзила¸ довул ëки қурғоқчилик кузатилмади.



Халқ одатдагидай тирикчилик ташвишида умр ўтказди¸ газ ва электр таъминотида йиллардан бери бўлаëтган узилишлар янада кучайди¸ энергетик инқироз кенгайди¸ хорижга иқтисодий имкон излаб чиқувчилар сони ўсишдан тўхтамади.

2012 йил июлида ëзда чақнаган момақалдироқ каби Россиянинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси – “Ўздунробита” кутилмаган ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлди. Мамлакатдаги энг йирик мобил алоқа операторининг ишдан чиқарилиши 10 миллионга яқин ўзбекистонликларни мобил алоқасиз¸ интернетсиз қолдирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:50:48 0:00
Бевосита линк


2012 йил давомида Ўзбекистон президенти ва ҳукумат расмийлари мамлакатдаги аҳвол ҳақида мажлислар ўтказиш¸ ҳисобот ва баëнотлар тарқатишда¸ хориж расмийлари¸ хусусан АҚШ генерал ва адмираллари¸ ЕИ Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштонларни Оқсарой ва Кўксаройларда қабул қилишда давом этдилар.

Бундай учрашувлардан айримлари маҳсули ўлароқ¸ Тошкент Россия қаноти остидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиш ҳақида қарор қабул қилди ва 19 декабр куни бу чиқишни расмийлаштиришга ҳам эришди.

2012 йил давомида нафақат Ўзбекистон¸ балки Россия ва Ғарб оммавий ахборот воситалари диққат-марказини ҳам отасидан кўра кўпроқ ўзига жалб қилишга муваффақ бўлган президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Тошкентда турли кўнгилочар томоша ва сайиллар ўтказиш¸ хорижлик санъаткорларни шоҳона базмларида меҳмон қилишни канда қилмади.

Айни пайтда¸ Швеция ва Швейцария прокурорлари ¸ бир неча минг чақирим олисдаги Ўзбекистонда қатор шахслар¸ хусусан¸ Гулнора Каримованинг Ғарб банклари ва оффшор ҳудудларда регистрация қилинган ширкатлар воситасида ноқонуний топилган¸ хусусан “откат” олиш эвазига тўпланган юзлаб миллион долларларни ювганликка алоқадорлигига оид гумонларни махсус ўрганишга киришди.

Айнан шундай Ўзбекистондан минглаб чақирим олисдаги швед шаҳарчасида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаровга суиқасд уюштирилди¸ унинг бошига отилган ўқ ўзбек режимининг жиддий танқидчиси овозини ўчиришга муваффақ бўлди – 22 февралдан бери Обидхон қори кома ҳолатида ëтибди. Швед махфий хизматлари йил давомида бу суиқасд билан расмий Тошкент ўртасида бевосита ëхуд билвосита алоқадорлик бор-йўқлигини аниқлаш каби оғир иш қаршисида қолди.

Катта ҳодисаларга унча ҳам бой бўлмаган 2012 йилда кузатганингиз қайси воқеани Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун энг муҳим воқеа деб биласиз?

Бу воқеа Сизнинг ҳаëтингизга қандай таъсир кўрсатди?

Йилнинг энг машҳур¸ энг кўп тилга тушган шахси¸ Сизнингча¸ ким бўлди?

Ўз шахсий ҳаëтингизда 2012 йил қандай из қолдирди - ўқишга кириш¸ хорижга кетиш¸ уйланиш¸ фарзандли бўлиш¸ яқин одамларни йўқотиш каби воқеалар йил давомида ҳаëтингизда рўй бердими?

2012 йилда Ўзбекистонда бўлишини орзиқиб кутганингиз¸ аммо амалга ошмаган воқеалар қайси?

2013 йилда ўз шахсий ҳаëтингизда нималар ўзгариши¸ нималар бўлишини орзу қиласиз?

Ўзбекистондачи?


Душанба¸ 24 декабр куни Тошкент вақти билан 21:05 да OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли мулоқотга бевосита қўшилиб¸ бу саволларга оид ўз мулоҳазаларингизни бевосита билдиришингиз мумкин.

Агар Skype манзилларимизга ҳозирга қадар қўшилмаган бўлсангиз¸ марҳамат қилиб¸ OzodSkype ва OzodlikOnline манзилларига сўров юборинг¸ скайпдошларимиз сафига қўшилинг!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG