Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:21

Берлинда банкни ўмармоқчи бўлган шахс таслим бўлди


Берлинда бугун эрталаб одамларни гаровга олиб, банкни ўмармоқчи бўлган шахс полицияга таслим бўлди.

Германия пойтахтининг Зелендорф туманида “Дойче банк”нинг 40 яшар ходимини гаровга олиб, уни озод этиш эвазига бир миллион евро талаб этган шахс билан полиция 12 соат давомида сўзлашув олиб борди.

Ҳозирча полиция қўлга олинган шахс исмини ошкор этмаяпти. Хабарларга кўра, гаровга олинган банк ходимини қутқариш амалиётига 300 полциячи жалб этилган.
XS
SM
MD
LG