Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:04

Мисрда янги конституция бўйича референдум бўлиб ўтмоқда


Бугун Мисрда президент Муҳаммад Мурсий ва унинг тарафдорлари томонидан таклиф қилинган янги конституция лойиҳаси бўйича референдумда овоз бериш бошланди.

Мисрнинг янги конституциясида шариат қонуни асос қилиб олинган. Президент мамлакатда икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги ҳам бош қонун лойҳисида таъкидланган.

Мухолифат лойиҳада мамлакатнинг барча қатлами манфаатлари ҳисобга олинмаганини айтмоқда.

Президент ва унинг сиёсати мухолифлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар декабр ойида Мисрнинг бир қанча шаҳарларида қонли тўқнашувларга олиб келган, камида олти киши ўлгани, 600 дан ортиқ одам яралангани айтилган.

Намойишлар тўлқини аввалроқ Муҳаммад Мурсийни ўзига катта ваколатлар берадиган фармонни бекор қилишга мажбур қилган эди.
XS
SM
MD
LG