Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:23

Мисрликлар янги конституцияни маъқуллади


Миср Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг янги конституцияси бўйича ўтказилган референдум натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 33 фоизи референдумда қатнашган, улардан 64 фоизи конституция лойиҳасини маъқуллаб, овоз берган.

Танқидчилар қонун лойиҳаси фақат исломийлар манфаатларини ҳимоя қилишини айтиб, буни ўтган йили эришилган инқилобга "хиёнат" дея баҳолаган.

Президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари эса конституция демократияни таъминлашига ишонишларини айтишади.

Янги конституция лойиҳасида мамлакатда икки ойдан сўнг парламент сайлови ўтказилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG