Линклар

Афғон расмийлари толиб маҳбуслар Покистон қамоғидан озод этилганини қутлади


Афғонистон Олий тинчлик кенгаши аъзоси Муҳаммад Исмоил Қосимёр.
Афғонистон расмийлари Толибон ҳаракатининг саккиз аъзоси Покистон қамоқхонасидан озод қилинганини олқишлади.

Афғонистон Олий тинчлик кенгашининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Муҳаммад Исмоил Қосимёр толиблар қўйиб юборилганини “тўғри йўналиш сари амалий қадам” дея бахолади.

Кобул ҳукумати сўровига мувофиқ Исломобод душанба куни қамоқдан озод қилган саккиз киши орасида Толибон ҳаракатининг собиқ Адлия вазири Нуриддин Туробий ҳам бор.

Афғонистон расмийлари маҳбусларнинг озод этилгани толибларни музокаралар столига қайтаришда ёрдам беришига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG