Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:28

Тошкент ва Душанбе газ борасида бир қарорга кела олмаяпти


Ўзбекистон билан келиша олмаётган Тожикистонда истеъмолчилар газсиз қолмоқда.
Ўзбекистон билан келиша олмаётган Тожикистонда истеъмолчилар газсиз қолмоқда.

31 декабр куни маҳаллий вақт билан кеч соат 6 да Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни тўхтатди. Икки давлат ўртасида газ борасида келишув ҳануз имзолангани йўқ. Газ таъминотининг тўхтагани боис Тожикистондаги цемент заводи ишламай қолди.


Бу ҳақда Озодликка маълумот берган “Тожиктрансгаз” ширкати раиси Саидаҳмад Шарофиддинов айни пайтда Ўзбекистон тарафи билан сўзлашувлар бораëтганлигини билдирди:

- Ҳозир мен Ўзбекистондаги ҳамкасбим билан суҳбатлашдим. Газ борасидаги музокоралар давом этмоқда. Аммо тафсилотларни сизга айта олмайман¸- деди Шарофиддинов.

Ўзбекистон ўтган йилнинг 24 декабр куни¸ 31 декабридан Тожикистонга газ узатишни тўхтатиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Зиддиятли рақамлар

“Ўзбектрансгаз” ширкатининг исми айтилишини истамаган мулозими, Озодлик билан суҳбатда, Тожикистонга кетаëтган газ қувури жумраги келишилганидан 12 соат олдин беркитиб қўйилганини билдирди.

Суҳбатдошга кўра¸ Ўзбекистон 2012 йилда Тожикистонга 155 миллион кубометр газ етказиб берган.

- Ўзбекистон Тожикистон билан 2012 йил бошида эришилган шартномага мувофиқ Тожикистонга 2012 йил учун 145 миллион кубометр ҳажмида газ етказиб беришни зиммасига олган. Бу шартнома ошиғи билан бажарилди¸- дейди “Ўзбектрансгаз” ширкати мулозими.

“Тожиктрансгаз” расмийларига кўра, 2012 йилнинг 1 январидан 25 декабрига қадар Ўзбекистон Тожикистонга узатган газ ҳажми 134 миллион кубометрни ташкил қилган.

"Расмий Тошкент газ борасидаги шартномани бажармади"¸ деган иддаони илгари сурган Тожикистон Энергетика вазири Шерали Гул Ўзбекистон тарафи 26 декабр куни газ беришни тўхтатганини билдирди.

Вазир матбуотга берган баёнотида Ўзбекистон билан 2013 йил учун газ борасида келиша олмаган ягона давлат Тожикистон бўлганидан таассуф билдирди.

Ўтган ҳафта Тожикистон Бош вазири Оқил Оқилов Ўзбекистон бош вазирига мактуб йўллаб, газ таъминотини узмасликни сўраган эди.

Ўзбекистон Тожикистонга газ сотадиган ягона давлат

Тожикистоннинг ўзида ишлаб чиқариладиган газ талаб ва эҳтиëжларни қоплай олмайди.

Тожикистон Ўзбекистондан импорт қиладиган ҳар минг кубометр газ учун 300 доллардан ҳақ тўлайди.

Ӯзбек газидан, асосан, Тожикистондаги алюминий ва цемент заводлари фойдаланади.

Ўтган йилнинг 21 декабр куни Ўзбекистондан келаëтган газ оқимининг пасайгани боис Тожикистондаги энг йирик санаот корхонаси “Тожикцемент” заводи ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлди.

Ўзбекистоннинг Тожикистонга газ таъминотини тўхтатиб қўйиши "ТАЛКО" алюминий заводи фаолиятини хавф остига қўйди.

Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига яқин ҳудудда жойлашган Тожикистоннинг
"ТАЛКО" алюминий заводи Ўзбекистондан импорт қилинадиган газнинг тўртдан бирини истеъмол қилади.
XS
SM
MD
LG