Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:14

Обама Пентагон ва МРБ раҳбарлигига номзодларни эълон қилди


Чак Ҳэйгел (ч), АҚШ Президенти Барак Обама ва Жон Бреннан(ў).
Чак Ҳэйгел (ч), АҚШ Президенти Барак Обама ва Жон Бреннан(ў).

АҚШ Президенти Барак Обама Республикачи собиқ сенатор Чак Ҳэйгелни Мудофаа вазири ва аксилтерроризм бўйича президент маслаҳатчиси Жон Бреннанни Марказий разведка бошқармаси раҳбари лавозмига расман номзод этиб кўрсатди. Оқ Уй икки номзод Сенат томонидан тасдиқланишига ишонч билдирди. Бироқ баъзи конгрессменлар номзодлар тасдиқланишига ишончи комил эмаслигини айтди.



Душанба куни Оқ уйда чиқиш қилган АҚШ Президенти Барак Обама ўз қарорини шундай изоҳлади.

- Мен, биринчи навбатда, Американи ҳимоя қилиш вазифасини ким энг яхши бажара олади деган оддий мезон асосида шундай қарорларни қабул қилдим. Бу икки сиёсатчи ўз ҳаётларини мамлакатимиз ҳимояси учун бағишлади. Мен улар ўз вазифасини олий даражада бажаришига ишончим комил, дея баёнот берди АҚШ президенти.

Ҳэйгелнинг номзоди расман эълон қилинмасидан бунга оид гап-сўзлар АҚШ Конгрессининг айрим аъзолари эътирозига сабаб бўлди.

Республикаси сенаторларнинг баъзилари Ҳэйгел Эронга қарши санкциялар жорий этилишига қарши овоз бергани ва Вашингтондаги Исроил тарафдори бўлган лоббичи гуруҳ ҳақидаги шарҳи сабабли Ҳэйгелнинг номзодига қарши чиқишини айтган.

Жон Бреннан эса президент Жорж Буш даврида терроризмга алоқадорликда гумонланган маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилган тартиб ўрнатилишига алоқаси бўлгани, шунингдек, Покистон ва бошқа давлатлардаги жангариларга қарши пилотсиз учқичдан фойдаланиш ғоясини қаттиқ ёқлагани учун танқидга учраган.

Оқ Уйда сўзлаган президент Барак Обама мамлакатнинг терроризмга қарши стратегиясини амалга оширишда бош бўлгани учун Бреннанни олқишлади.

Айни пайтда, Сенат аъзоларининг аксари Давлат котиби лавозимига Обама номзод қилиб кўрсатган Жон Керрини қўллаб-қувватламоқда.

Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг Халқаро хавфсизлик дастури директори Стефани Санок фикрича, агар уччала номзод Сенат томонидан тасдиқланса, Обаманинг иккинчи президентлик муддатида миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи гуруҳ катта нуфузга эга шахслардан иборат бўлади.

Санок тахминига кўра, сиёсий саҳнада Ҳэйгел, Бреннан ва Керри Афғонистондан АҚШ қўшинларни тезда олиб чиқилишини назорат қилади, террорчиликка алоқадорликда гумон қилинганларга нисбатан АҚШ сиёсатни қайта кўриб чиқади, пилотсиз учиқчлар дастурини қайта бахолайди ва бўҳронлар пайтида ҳар томонлама ҳаракат олиб боришни қўллайди.

Республикачи сенатор Линдси Грэҳэм CNN телеканалига берган интервюсида Чак Хэйгел “Исроил давлатчилиги масаласида муроса қилиб бўлмайдиган арбоб экани”ни таъкидлади.

Кескин сўзлар айтилишига қарамай, Республикачиларнинг оз қисми Ҳэйгел номзодига “йўқ” деб овоз беришини айтган.

АҚШда вазирлар ёки Оқ Уй маъмуриятидаги юқори лавозимларга кўрсатилган барча номзодлар Сенат томонидан тасдиқланиши шарт.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг Халқаро хавфсизлик дастури директори Стефани Санок фикрича, Жон Бреннаннинг Марказий разведка бошқармаси раҳбари этиб тасдиқланиши эҳтимоли Ҳэйгелга қараганда юқорироқ.

Айни пайтда, 8 январ куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Сенатор Чак Ҳэйгел Пентагон раҳбари бўлса, Теҳрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабат яхшиланишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG