http://ngm.nationalgeographic.com фототанлови ҳайъати 150 мамлакатдан келган 22 мингдан ортиқ суратлар ичида ғолибларни эълон қилди. Суратлар Одамлар, Жойлар ва Табиат категориялари бўйича қабул қилинди.
Гран при соҳиби бўлган Эшли Винсент 10 минг доллар мукофотни қўлга киритди.
Суратлар табиатни суратга олиш билан шуғулланадиган суратчи Кристиан Циглер ва унинг ҳамкасблари Герд Людвиг ҳамда Дебби Флеминг Каффери томонидан баҳоланди.
Журналнинг суратлар бўлими раҳбари Кен Гейгернинг айтишича, танлов учун тақдим қилинган суратлар уни ҳайратлантиришда давом этмоқда.
2012 йилги 'National Geographic' фототанлови ғолиблари
5
ОДАМЛАР ОРАСИДАН ТОМОШАБИН ТАНЛОВИ: Амундсен экспедицияси (Хардангервидда, Норвегия) – Таниқли тадқиқотчи Руал Амундсен босиб ўтган йўл унинг издошларини Норвегиянинг Хардангервид тоғи платосига олиб келади. Амундсеннинг плато бўйлаб 100 километрлик йўлидан 1911 йилда Жанубий полюсга экспедиция тайëрлашда фойдаланишган ва тадқиқотчилар томонидан бугунги кунгача фойдаланилади. Амундсен ëмон об-ҳаво туфайли платони кесиб ўта олмаган ва ортга қайтишга мажбур бўлган. Суратдаги гуруҳ Гренландияни кесиб ўтиш учун ҳозирлик кўрмоқда. (Суратчи Кай-Отто Мелау)
6
ТАБИАТ ОРАСИДАН ТОМОШАБИН ТАНЛОВИ: Тендер пайти (Масаи Мара миллий қўриқхонаси, Кения) – Марада ҳар бир кун қандайдир янги ва ноодатий нарсалар билан бошланади ва кун суратга олинган унутилмас таассуротлар билан ниҳоясига етади. Малаика исмли Гепард ва унинг боласини суратга олишда менга омад кулиб боқди. У ўзининг транспортга сакраш одати билан машҳур. У буни ўз онаси Кикедан, Кике эса ўз онаси Амбердан ўрганган. У ўз онаси каби болаларига дарс бермоқда. Дарс бериш туристлар учун яна бир имконият ҳисобланади. Бу Малаика ва унинг боласи ўртасидаги вазиятлардан бири. (Суратчи Санжив Бҳор)
7
ТАҚДИРЛАНГАН СУРАТ: Қизил тулки қор остида сичқон тутмоқда (Скуов Крик, Парк Коунти, Вайоминг) – Ўзининг кучли эшитиши орқали қизил тулки 2 фут (0,6 метр) қалинликдаги қор остидан сичқон тутмоқда. У ҳавода юқорига сакраб бурни билан қорга ўзини уради. У қор остидаги сичқонни ушлаганида бадани вертикал ҳолатда бўлади. (Суратчи Майкл Истман)
8
ТАҚДИРЛАНГАН СУРАТ: Хитой анъанавий аждаҳо қайиқлар мусобақаси ()Янбу тумани, Фошан шаҳри, Гуандун провинцияси, Хитой) – Аждаҳо қайиқлар анъанавий хитой кўнгилочар мусобақаси ҳисобланади. (Суратчи 关嘉城)