http://ngm.nationalgeographic.com фототанлови ҳайъати 150 мамлакатдан келган 22 мингдан ортиқ суратлар ичида ғолибларни эълон қилди. Суратлар Одамлар, Жойлар ва Табиат категориялари бўйича қабул қилинди.
Гран при соҳиби бўлган Эшли Винсент 10 минг доллар мукофотни қўлга киритди.
Суратлар табиатни суратга олиш билан шуғулланадиган суратчи Кристиан Циглер ва унинг ҳамкасблари Герд Людвиг ҳамда Дебби Флеминг Каффери томонидан баҳоланди.
Журналнинг суратлар бўлими раҳбари Кен Гейгернинг айтишича, танлов учун тақдим қилинган суратлар уни ҳайратлантиришда давом этмоқда.
2012 йилги 'National Geographic' фототанлови ғолиблари
9
Шарқий Исландия (Йокулсарлон лагун шарқи, Исландия)
10
ТАҚДИРЛАНГАН СУРАТ: Асира (Бекаси, Индонезия) – Яясан Галух реабилитация маркази Индонезиянинг Бекасисида ташкил этилган психиатрик муассаса ҳисобланади. У ерда 250дан ортиқ мижоз бор. Уларнинг кўпчилиги камбағал оиладан бўлиб, аҳволининг ўзи учун ëки кимнингдир бунга ҳоли йўқ. Кўчада полиция томонидан ушланган баъзи мижозлар уйсиз. Улар фақат териси учун дори-дармон қабул қилишади. Ҳеч қанақа текширув, психотерапия ëки психиатрик препаратлар мавжуд эмас. Мижозларнинг учдан бир қисмидан кўпи занжирланган. Бундай усул бераҳм, назорат қилиб бўлмайдиган ва хавфли деб кўрилган мижозларга нисбатан қўлланилади. (Суратчи Вендел Филипс)
11
ТАҚДИРЛАНГАН СУРАТ: Ваҳимали Эйфел (Париж, Франция) – Қишнинг булутли кунларидан бири менга машҳур Эйфел минорасини ваҳимали ҳис қилиш имкониятини берди. (Суратчи Индра Свари Воновидйойо)
12
ТАҚДИРЛАНГАН СУРАТ: Шахсий ва яқин йиртқичлик (Комодо, Индонезия) – Мен содир бўлаëтган йиртқичлик туфайли синхронга ўтган минглаб балиқлар томонидан қуршаб олинган эдим. (Суратчи Франсиска Ҳарлиянто)