http://ngm.nationalgeographic.com фототанлови ҳайъати 150 мамлакатдан келган 22 мингдан ортиқ суратлар ичида ғолибларни эълон қилди. Суратлар Одамлар, Жойлар ва Табиат категориялари бўйича қабул қилинди.
Гран при соҳиби бўлган Эшли Винсент 10 минг доллар мукофотни қўлга киритди.
Суратлар табиатни суратга олиш билан шуғулланадиган суратчи Кристиан Циглер ва унинг ҳамкасблари Герд Людвиг ҳамда Дебби Флеминг Каффери томонидан баҳоланди.
Журналнинг суратлар бўлими раҳбари Кен Гейгернинг айтишича, танлов учун тақдим қилинган суратлар уни ҳайратлантиришда давом этмоқда.
2012 йилги 'National Geographic' фототанлови ғолиблари
13
ТАҚДИРЛАНГАН СУРАТ: Урсус Арктос Ҳоррибилис (Крик айиғи¸ Алекнагик кўли¸ Аляска) -- Алясканинг қўнғир айиғи ер кавлаëтгани акс этган бу сурат уйда ясалган қўлбола жиҳоз орқали олинган. (Суратчи Жейсон Чинг)
14
ТАҚДИРЛАНГАН СУРАТ: Узуноëқ балиқчилик (Мидигама, Шри Ланка) – Узуноëқ балиқчиликни фақатгина Шри Ланкада кўриш мумкин. Балиқчилар вертикал ҳолатдаги таëққа боғланган петта деб номланган таëққа ўтиради. Бу сурат уларнинг ҳолати нақадар беқарор эканини кўрсатади. (Суратчи Улрих Ламберт)
15