Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:34

Ислом Каримов экстремизм тарқалиши хавфидан огоҳлантирди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ватан ҳимоячилари куни арафасида мамлакат қуролли кучларига байрам табригида яна бир бор халқаро кучларнинг 2014 йилда Афғонистондан чиқарилиши манзарасида оммавий қирғин қуроллари, сиёсий ва диний радикализм, экстремизм тарқалиши хавфи кучайиши ҳақида огоҳлантирди.

Каримов ўз табригида "дунёдаги вазият шиддат билан ўзгариб, хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарлар тобора кучайиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларни модернизация қилиш"нинг ниҳоятда муҳимлигини таъкидлади.

"Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлиги, мамлакатимизга қарши қаратилган ҳар қандай тажовузга ўз вақтида ва муносиб зарба бериш қобилиятини оширишни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда", деб айтган Ўзбекистон президенти.

14 январ куни Ўзбекистон қуролли кучлари ташкил топганининг 21 йиллиги байрам қилинади.
XS
SM
MD
LG