Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:02

Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 164-ўринда


Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилоти дунё мамлакатларидаги матбуот эркинлиги индексини эълон қилди.

2013 йил учун эълон қилинган рейтингда Ўзбекистон 179 давлат орасида 164-ўринда. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан етти поғона пастроқ. 2012 йилда Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 157-ўринни эгаллаган эди.

Чегара билмас мухбирлар Ўзбекистондаги сиёсий режим матбуот устидан назоратни янада кучайтирганини алоҳида таъкидлайди. Ташкилотга кўра, ҳозир Ўзбекистонда ўндан ортиқ журналист қамоқ жазосини ўтамоқда.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича эксперти Йоханн Бир индексни тузишда иккита асосий омил: мамлакатдаги сўз эркинлигининг умумий аҳволи ва журналист ва ОАВ ходимлари ҳуқуқларининг бузилиши сони эътиборга олинган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти индексида Финляндия матбуот энг эркин бўлган давлат, Эритрия эса матбуот энг абгор бўлган мамлакат сифатида тилга олинган.
XS
SM
MD
LG