Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:07

"Қора бозор"да доллар арзонлагани нарх-навода кўринмаяпти


Тошкентдаги валюта "қора бозор"ларида АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан курси, тахминан 100 сўмга пасайди. Бироқ, бозорларда кенг истеъмол моллари, кийим-кечак нархлари долларнинг ислоҳотлардан аввалги баланд курсига мувофиқ юқорилигича қолмоқда.

Тошкентнинг Чорсу бозорида 26 феврал куни “долларчи”лар бир АҚШ долларини 2600 сўмдан олиб, 2680 сўмдан сотди.

Тадбиркорларга кўра, бир ҳафта олдин долларнинг “қора бозор” курси 2780 сўмни ташкил қилган.

Айни пайтда, долларнинг Ўзбекистон Марказий банкидаги расмий курси 26 феврал куни 2021 сўм 22 тийинни ташкил қилди.

Сўнгги 2-3 кун ичида долларнинг “қора бозор”даги курси пасайганига қарамай, кенг истеъмол моллари ва кийим-кечак нархлари баландлигича қолмоқда.



Бозордаги дўкон эгаларидан бири Маҳмуд Озодлик билан суҳбатда нархлар пасаймаганини бундай изоҳлади.

- Долларга ҳисоб-китоб қиладиганлар баланд нархни ушлаб турибди. Ўша пайтда олган нархни сақлаб турибди. Доллар арзон бўлди, деб нархни тушириб сотиш йўқ, дейди Маҳмуд.

Кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи Дилором ҳозирча нархлар баланд қолаётгани, хориждан импорт молларини Ўзбекистонга олиб келиш билан шуғулланувчи "Abu-Sahiy" ширкатида олиб борилаётган тафтиш тугаганидан кейин нархлар яна ошиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

- Кийим-кечаклар энди ошса керак. Ҳали ошгани йўқ. "Abu-Sahiy" 1 апрелдан очилади, дейишяпти. Агар ишга тушса, нархлар ошади, дейди Дилором.

Озодлик билан суҳбатлашган тадбиркорларга кўра, баҳор фасли яқинлашаётгани сабабли ҳозир хориждан мол олиб келиш камайган. Қишки кийимлар савдоси эса сусайиб, “ўлик мавсум” бошланган.

- Хитойда қанақадир байрам бўлди. Ҳозир ўзимизга ҳам кўп мол кирмаяпти. Кўпчилик хорижга чиқаётгани йўқ. Сезон алмашаётган пайт. Бу ёғига ёзги нарсалар сотилади. Мол олиб келинганидан кейин кун исиб кетса, яхши сотилади. Одамлар кутаяпти, дейди Чорсу бозоридаги исмини ошкор қилмаётганимиз дўкон соҳиби.

Муҳими, қора бозорда доллар курсининг бир кўтарилиб, бир пасайиб тургани озиқ-овқат бозорларидаги нархларга ҳам таъсир этмаган.

Ҳозир Тошкент бозорларида бир килограмм сабзи ва пиёз, ўртача 500 сўмдан сотилмоқда.

Сўнгги кунларда картошка нархи қимматлаб, ўртача 1800 сўмга чиқди. Гуруч эса турига қараб, 2000 сўмдан 5000 сўмгача сотилмоқда.

Шунингдек, суякли қўй гўшти ўртача 18000 сўмни, мол гўшти 17000 сўмга сотилмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:35 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG